ШҲТнинг хавфсизлик масалаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди
(last modified Thu, 17 Sep 2020 08:20:00 GMT )
сентябр 17, 2020 13:20 Asia/Tashkent
  • ШҲТнинг хавфсизлик масалаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг хавфизлик кенгаши котиблари видеоконференция орқали ўтказилган йиғилишида, минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъмин этиш масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, учрашувда минтақадаги  хавфсизлик ва барқарорлик ҳамда  тероризм, экстремизм, гиёҳванд моддалар контрабандаси, қурол- яроқ контрабандаси, уюшган жиноятчиликка қарши курашда ШҲТга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликларни кучайтириш ҳатти -ҳаракатлари масалалари муҳокама қилинди.

Конференция қатнашувчилари коронавирус тарқалиши пайтида  минтақавий ва жаҳон ҳукуматларининг вазияти хусусида фикр алмашиб,  вируснинг иккинчи тўлқини олдини олиш учун қўшма фаолиятлар ва тажриба алмашиш зарурлигини таъкидладилар.

ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгайшининг навбатдаги йиғилиши учрашувнинг бошқа мавзуларидан эди.

Тожикистон ҳукуматини Шанхай  хавфсизлик ташкилотига аъзо давлатлар, бошқа уюшмалар ва Халқаро ва жаҳон  ташкилотлари билан алоқаларни кучайтиришга қизиқаётгани таъкидланди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти кўптомонлама сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик қилиш учун ташкил этилган ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, унинг асосий аъзолари Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекисон, Покистон   мамлакатларидир. Эрон, Муғулистон, Афғонистон ва Белоруссия эса бу ташкилотда кузатувчи мамлакатлар сифатида фаолият қилишади.

Ёрлиқ