Трамп Россия президенти билан муносабатлари ҳақида яна даъво қилди
(last modified Sat, 19 Sep 2020 10:48:19 GMT )
сентябр 19, 2020 15:48 Asia/Tashkent
  • Трамп Россия президенти билан муносабатлари ҳақида яна даъво қилди

АҚШ президенти Россия президенти билан муносабатлари уруш бошланишига монеа бўлганини иддао қилди.

Спуник сайтининг хабар қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Россия президенти Владимир Путин билан яхши муносабатларига оид танқидларни ҳайратланарли деб атади.

Дональд Трамп шунингдек Путин билан яхши муносабатда бўлиш ёмон эмас деб айтди.

Трамп шунингдек АҚШ федерал қидирув бюросининг собиқ раҳбари  Kristofer Reyning Россиянинг 2016 чи йилги сайловларга аралашуви ҳақида айтган айбловларига тўхталиб, нафақат Россияни эслатиб ўтишимиз керак, балки Хитой ва Эрон ҳам АҚШ сайловларига аралашмақда деб иддао қилди.

АҚШ президенти ўз сўзларида  ҳеч ким менга ўхшаб Россияга қарши шу даражада қаттиқроқ санкциялар қўллагани йўқ деб айтди.

АҚШ расмийлари бир неча бор ҳеч қандай далил келтирмасдан Россия, Хитой ва Эроннинг АҚШ сайловларига аралашишда айблаган.

Ёрлиқ