Тоғли Қорабоғда оташкесим эълон қилинганига қарамай, тўқнашувлар давом этмоқда
(last modified Sun, 11 Oct 2020 09:21:48 GMT )
октябр 11, 2020 14:21 Asia/Tashkent
  • Тоғли Қорабоғда оташкесим эълон қилинганига қарамай, тўқнашувлар давом этмоқда

Тоғли Қорабоғнинг баҳсли минтақасида Арманистон ва Озарбойжон респбилкаси ўртаисда сулҳ эълон қилинганининг 12 соатидан кейин ҳам тўқнашувлар илгаригидек давом этмоқда.

Спутник сайтининг хабар қилишича, Боку ва Ереван ўртасидаги  баҳсли Қорабоғ минтақасида оташкесим эълон қилинганидан кейин,  якшанба куни эрталаб Степанакерт ва Хандакли минтақаларида бир нечта портлашлар эшитилган.

TART World телеканалининг даъвосига кўра, Арманистон армияси сулҳ битимига қарамай,  Озарбойжон республикасининг иккинчи йирик шаҳри- Ганжа шаҳрини ракета билан нишонга олмоқда. Бу ҳужумда 5 киши ҳалок бўлиб, 28 киши жароҳат олгани айтилади.

Эслатиб ўтамиз Арманистон ва Озарбойжон ўртасида Қорабоғ минатқасидаги тўқанушвлар 27 сентябрь куни бошланди. Тўқнашувларнинг 14 кунида Москвада ўтказилган йиғилишда  Арманистон , Озарбойжон республикаси ва Россия  келаси 12 соат ичида оташкесим эълон қилиш масаласи хусусида келиша олишганди.

Тўқнашувларни тўхтатиш бўйича Арманистон, Озарбойжон республикси ва Россия ўртасидаги йиғилиш 10 соат давом этди.

 Аммо оташкесим эълон қилинганидан кейин ҳам бу минтақада  икки мамлакат ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда ва икки ҳукумат бир бирини оташкесимни бузишда айблашмоқда.

Ёрлиқ