БМТ Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирди
БМТнинг Афғонистондаги ваколатхонаси (UNAMA) яна бир бор Афғонистондаги уруш ва можароларни тўхтатишга чақирди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, БМТнинг Афғонистондаги ваколатхонаси, ўз баёнотида, барча томонлар Афонистондаги урушни тўхтатиш бўйича музокаралар орқали тинч битимга эришишга эътибор қаратиши лозим дея таъкидлади.
UNAMA баёнотида, шу ҳафта Ҳилманд вилоятида, юз берган тўқнашувларда минглаб одамларни уйларини ташлаб кетиши ҳамда ўнлаб аёллар ва болаларни ҳалок бўлишига сабаб бўлди деб келтирган.
Толибон гуруҳининг Афғонистоннинг турли минтақаларига ҳужум уюштириши ҳамда афғон ҳарбийлари билан тўқнашувлари шундай бир ҳолдадирки, мамлакатда урушни тўхтатиш учун Кобул давлати ва Толибон гуруҳи ўртасидаги музокаралар 12 сентябрдан Қатар пойтахтида бошланди ва ҳозиргача натижа бермаган.