Трамп коронавирусга қарши курашишга қодир эмаслигини тан олди
(last modified Mon, 26 Oct 2020 06:52:50 GMT )
октябр 26, 2020 11:52 Asia/Tashkent
  • Трамп коронавирусга қарши курашишга қодир эмас
    Трамп коронавирусга қарши курашишга қодир эмас

АҚШ президенти ўз ҳукуматини коронавирусга қарши курашишга қодир эмаслигига ишора қилиб ўтди.

Оқ уй аппарати раҳбари Майк  Медиоз кеча СИ ЭН ЭН телеканали билан суҳбатда, президент Дональд Трамп маъмурияти коронавирусга қарши курашишда ва уни бошқаришдан воз кечган де таъкидлади.

Оқ уй ишчилари раиси шунингдек, АҚШ ҳукумати нега коронавирусни жиловлашга ҳаракта қилмаётгани ҳақидаги саволга жавобан, коронавируснинг юқумлилиги ҳукуматни вирус билан курашишда чалкаштириб юборди деб изоҳлади.

АҚШда коронавирус ҳолатлари кескин ошиб бормоқда ва сўнгги кунларда бу каби ҳолатлар рекорд даражага етган, аммо Трамп маъмурияти ҳанузгача коронавирус хавфли касаллик эмас деб  ҳисобламоқда.

 АҚШда коронавируснинг тарқалиши шу даражада ошиб борганки, ҳозиргача АҚШ президенти ўринбосари Майк Пенсга яқин 3 нафар расмийлар бу вирусни юқтириб олишган.

АҚШ халқи шанба куни, коронавирусни юқтирганларнинг мисли кўрилмаган даражада кўпайгалигига шоҳид бўлишди ва фақат бир кун ичида бу мамлакатда 83 минг нафар бу вирусга мубтало бўлишган.

АҚШ ҳукумати айниқса президенти Дональд Трамп  мамлакатдаги коронавирусни олдини олишдаги масъулиятсизлиги туфайли кўп танқидларга учрамоқда.

 

Ёрлиқ