АҚШдаги коронавирусга ёрдам дасуридан юз миллиардлаб доллар ўғирланган
(last modified Wed, 28 Jun 2023 11:23:22 GMT )
июн 28, 2023 16:23 Asia/Tashkent
  • АҚШдаги коронавирусга ёрдам дастуридан юз миллиардлаб доллар ўғирланган
    АҚШдаги коронавирусга ёрдам дастуридан юз миллиардлаб доллар ўғирланган

Федерал назорат ташкилотига кўра, АҚШ ҳукумати Covid-19 га қарши курашга ёрдам бериш дастурлари бюжджетидан 200 миллиард доллардан ортиқ маблағ ўғирланган бўлиши мумкинлигини маълум қилди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишча,  федерал назорат ташкилоти бу ўғирликни эълон қилиб, ушбу бюджетни тўлаш учун шошилинч равишда кичик бизнес маъмуриятиниг назорат ва мониторинг механизмлари заифлашганини қўшимча қилди.

АҚШдаги кичич бизнес маъмуриятининг инспекция идорасининг маълумотларига биноан,  ҳукумат схемалари билан боғлиқ жами маблағларнинг камида 17 фоизи, айниқса иқтисодий зарарни қоплаш кредитлари  (EIDL) ва чекларни ҳимоя қилиш дастури (PPP) фирибгарларга тарқатилган.

АҚШда коронавирус пандемияси даврида АҚШ кичик бизнес маъмурияти  бу икки дастурда тахминан 1,2 триллион доллар сарфлади.

АҚШдаги кичик бизнес маъумуряти юқорида қайд этилган мониторинг ташкилоти томонидан тақдим этиган 200 миллиард доллардан ортиқ рақамни рад этди ва Бош инспектор фирибгарлик миқдорини ошириб юборганини айтди.

Мутахассислар эса бу кўрсаткични 36 миллиард долларга баҳоланмоқа ва бу фирибгаликнинг 86 фоизи эҳтимол 2020 йилда АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп маъмурияти даврида содир бўлган.

Бош инспектор ҳам  FIDL дастурида ўғирланган рақамларни 136 миллирад доллардан кўпроқ ва , PPP дастур учун эса 64 миллиард доллар деб баҳолади.

Ройтерз ахборот агентилиги ҳам АҚШ  ҳукуматининг ёрдам дастурлари билан боғлиқ кўплаб фирибгарилк ҳолатларини текширмоқда  деб ёзди.