Россия давлати Тоғли Қорабоғ масаласида Арманистонни алдамаганини таъкидлади
Россия Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи, Москва давлатини Арманистонни Тоғли Қорабоғ можароси сабабли алдамаганини маълум қилди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия ТИВ наттоғи Мария Захарова бўлиб ўтган ҳафталик матбуот анжуманида Россия Арманистонни Тоғли Қорабоғ масаласида алдагани йўқлигига тўхталиб, Россия давлати муаммоларни ҳал қилиш учун барча саъй-ҳаракатлари шу жумладан дипломатик воситаларни ишга солди ва можаролар зонасига тинчликпарвар кучларини юборди деб изоҳлади.
Захарова ўз сўзларида, Москва давлатини Тоғли Қорабоғ минтақасида тинчликпарвар кучларини юбориши билан бу минтақа хавфсизлиги масаласида бефарқ бўлмагани кўрсатди деб қўшимча қилди.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги наттоғи шунингдек Тоғли Қорабоғ масаласидаги Москванинг ҳатти - ҳаракатлари билан минтақа хавфсизлиги шу жумладан Арманистон ва Озарбойжон республикаси хавфсизлиги ва уларни келажаги таъмиланади дея аниқлик киритди.
Мария Захарова ўз сўзларида Россия расмийлари Тоғли Қорабоғ минтақасида хорижий ёлланма жангарилар борлиги масаласини манфаатдор томонлар иштирокида ҳал қилинишга ишонади деб таъкидлади.
Тоғли Қорабоғ минтақасида янги оташкесим битими 10 ноябрь куни кучга кирди.
Тўқнашувларнинг янги босқичи эса жорий йил 27 сентябрда бошланди ва ҳар икки томоннинг бир қатор ҳарбий кучлари ва тинч аҳолисининг ҳалок бўлиши ва яраланганига сабаб бўлди.