Арманистон НАТО блокининг экспансионистик сиёсати қурбонига айланмоқда
Россиянинг Талишон тараққиёт маркази раиси Арманистон бош вазири Ғарбнинг жумбоғида ўйнамоқда ва ўз мамлакатини НАТОнинг экспансионистик сиёсати қурбонига айлантирган деб айтди.
Россия федерациясининг Талишон тараққиёт маркази раиси Исмоил Шаъбонов толиш тилидаги радио билан суҳбатда, Арманистон ҳукумати НАТОнинг Жанубий Кавказ минтақасига жойлашишга мос равишда Ғарбга хизмат қилмоқда деб изоҳлади.
У сўзларининг бошқа қисмида, Арманистонда Никол Пашинян /Бош вазир/ иш устига келганида Британиянинг ролига тўхталиб, Ғарб Зангизўр коридорини яратиш орқали Россияни минтақадан чиқариб юборишни режалаштимоқда деб қўшимча қилди.
Россия президентининг Талишан ишлар бўйича ёрдамчиси Россиянинг Жанубий Кавказдаги сиёсатидаги ўзгаришларга ҳам тўхталиб, Украинадаги урушни ҳисобга олсак, Россия Ғарбнинг янги тузоғига тушиб қолмаслик учун жуда эҳтиёткор деб қайд этди.
Россиянинг Талишон тараққиёт маркази раиси шунингдек, Қорабоғ арманларининг кўчирилишини танқид қилиб, бу мамлакат ҳукумати сиёсатини ўзгартиришда арман халқининг ролини баён этиб, Боку ва Эрон чегарасига оид янги қуроллар ва Россия кучларининг минтақадан олиб чиқиб кетилиши билан Жанубий Кавказдаги таҳдидлар камаймайди деб аниқлик киритди.