Покистонлик 11 нафар кончи террорчилар томонидан қатл этилди
Покистоннинг Балучистон штатидаги конлардагн бирида ишлайдиган 11 нафар кончилар террорчилар томонидан отиб ўлдирилди.
Бир гуруҳ террорчилар Покистоннинг Балучистон вилоятидаги Мач ҳудудидаги кўмир конлардан бирида ишлайдиган кончиларга ҳужум қилиб, улар орасида шиа мазҳабида бўлган 11 кончини ўғирлаб кетишди ва номаълум жойга ўктазилганидан кейрн қатл этишди.
Террорчилар ушбу жиноятдан кейин ҳодиса жойидан қочиб кетишди.
Бу теракт ортидан юзлаб покистонлик кончилар Мач ҳудудида тўпланишиб жиноятчиларни зудлик билан билан қўлга олиниши ва жазога тортилишинг талаб қилишди.
Покистон мамлакат Бош вазири Имрон Хон ҳам ушбу даҳшатли жиноятни қоралаб, қурбонлар оилаларига ҳамдардлик билдирди. У террорчиларни зудлик билан қўлга олинишини талаб қилиб, шунингдек ушбу терактни инсониятга қарши жиноят деб эълон қилди.
Покистон мусулмонлар бирлиги ассаблеяси ҳам чиқарган баёниясида шиа мазҳабидаги 11 нафар кончиларни террор этилганини қўрқоқлик эканлигини таъкидлаб бу жиноятни кескин қоралади.
Бу жиноят учун масъулиятни ИШИД террорчи гуруҳи ўз зиммасига олди.