Россия ҳарбий флоти "цунами ясайдиган" сувости кемаси билан жиҳозланади
(last modified Sun, 14 Feb 2021 07:42:56 GMT )
феврал 14, 2021 12:42 Asia/Tashkent
  • Россия ҳарбий флоти \
    Россия ҳарбий флоти \"цунами ясайдиган\" сувости кемаси билан жиҳозланади

Россия денгиз флоти цунами яратишга қодир атом кемаси билан жиҳозланган.

Спутник ахборот агентлигининг хабар қилишича, Россия Мудофаа вазирлиги мамлакат денгиз флоти  дунёдаги энг катта сувости кемаси бўлган   Проект 0985  намуналаридан бўлган "Белград" атом сувости кемасини қабул қилишга тайёрланаётганини маълум қилди.

Бу сув ости кема узунлиги  180 метрни ташкил қилади.

" Белград" сув ости кемаси Посейдон ядровий торпедорлари билан қуролланган  биринчи сувости кемаси бўлиб,   душман томонилан биринчи ядро  ҳужуми амалга оширилганида бу кема орқали душман позицияларига ядро ҳужуми уюштирилади.

 Аҳолнининг энг юқори зичлиги  ва йирик шаҳарлари ва саноат марказлари қирғоқ яқинида жойлашганлиги сабабли душман ҳудуди яқинидаги ядро портлаши ҳам цунамини келтириб чиқаради.

АҚШ ҳарбий амалдорлари илгари  бу мамлакатни илғор қуролларни ишлаб чиқаришда Россия ва Хитойдан ортда қолганини тан олишганди.