Толибон НАТОни Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиб кетишга чақирди
Толибон гуруҳи НАТОни Афғонистондаги ўз қўшинларини олиб чиқиш жараёнини амалга ошириш тўғрисида огоҳлантирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Толибон гуруҳи чиқарган баёниясида, НАТОни Афғонистондаги урушни давом эттиришга уриниши тўғрисида огоҳлантириб, Толибоннинг НАТОга хитоби шундан иборатки, бу мамлакатда оккупация, урушни давом эттириш на сизнинг ва на афғон халқининг манфаатидадир де эълон қилди.
Толибон гуруҳининг баёниясида шунингдек Афғонистондаги уруш ва ишғолни давом эттиришни ва кенгайтиришни истаган ҳар қандай томон сўнгги йигирма йил дек жавобгар бўлади, деб келтирилган.
Бироқ Афғонистонда Толибон гуруҳининг зўравонликлари ва ҳужумлари ҳам тобора ошиб бормоқда.
НАТО ҳарбий қўмондонлари келаси ҳафта Афғонистондаги қўшинлари иштирокини тўғрисида музокара ўтказиш мақсадида учрашиши кутилмоқда.
АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп ўтган йили Толибон билан келишувга эришган эди ва ушбу келишувга асосан АҚШ хорижий қўшинларининг 2021 йил май ойига қадар Афғонистонни тарк этишига розилик берганди.
АҚШ ва унинг иттифоқчилари 2001 йилда терроризмга қарши кураш ва Афғонистонда хавфсизликни таъминлаш баҳонасида бу мамлакатга бостириб кирди, аммо ўша пайтидан бери Афғонистонда нотинчликлар, терроризм ва гиёҳванд моддалар контрабандаси ва ишлаб чиқаришни сезиларли даражада ўсган.
Аммо АҚШ 20 йилдан бери Афғонистондаги мувафаққияттсиз урушни оқлашга уринмоқда.