Толибон ҳаракати: АҚШ Афғонистон ҳаво ҳудудларини бузмоқда
Кеча Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби, АҚШ томонидан Афғонистон ҳаво ҳудудини бузганини танқид этар экан, бу масалага кўп марта норозилик билдирилган ва Вашингтон бунга жиддий ёндашиши керак деб айтди.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Толибон ҳаракати муваққат ҳукумати матбуот котиби Забеҳуллоҳ Мужоҳид шунингдек, шубҳасиз , бу дронлар АҚШга тегишли бўлиб, улар баъзи яқин атрофдаги давлаларнинг ҳаво ҳудудидан учиб бу давлатлар орқали ўтиб Афғонистон ҳаво ҳудудига кирмоқда. Барча давлатлар бу соҳада ўз масъулиятини билиши ва бу тажовузларни тўхтатиши керак деб эълон қилди.
Толибон муваққат ҳукумати матбуоот котиби, Мужоҳид ўз сўзларида аниқ бир давлат исмини тилга олмасдан, Афғонистонга яқин давлатлар АҚШ учувчисиз учоқлаианинг Афғонистон ҳаво ҳудудини бузишга йўл қўймаслиги кераклигини ҳам қўшимча қилди.
Бундан олдин манбалар ҳам ўтган кунларда Қандаҳор ва Нимрўз вилоятлари ҳаво ҳудудида учувчисиз учоқлар патрул амалиётлар ўтказаётгани ҳақида хабар қилганди.