Москва: биз Европа санкцияларини жавобсиз қолдирмаймиз
Россия ТИВ раҳбари ўринбосари, Москва Алексей Навалний иши бўйича Россия расмийларига қарши Европа Иттифофиқнинг янги санкцияларини эътиборсиз қолдирмаган ва албатта жавоб қайтаради деб айтди.
Тасс ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Россия ТИВ раҳбари ўринбосари Александр Грошко Россияга қарши сиёсатларга мувофиқ, Европа Иттифоқи судланган Алексей Навальнийнинг қўлга олинганлиги сабаб, Россиянинг 4 та юқори мартабали амалдорига қарши санкциялар жорий қилди.
Европа Иттифоқининг янги санкцияларга асосан, ушбу юқори мартабали Россия мулозимлари Европа Иттифоқининг 27 та мамлакатдан бирортасининг ҳудудига киришга рухсат этилмайди.
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари, Европа Иттифоқининг ҳаракатини мутлақо ноқонуний эканлигига тўхталиб, бу санкциялар икки томонлама алоқалрага салбий таъсирини ўтказади ва Европанинг ҳеч бир мамлакатининг манфаатига мос келмайди деб аниқлик киритди.
Европа дипломатик манбаининг хабар қилишича кеча Европа Иттифоқига аъзо 27 давлталарнинг элчилари Россиянинг ғарбпараст мухолифат раҳбари Алексей Навальний иши бўйича Москвага қарши кўпроқ санкцияларни қўллашга келишиб олишган.