Россиянинг Калининград шаҳридан Ўзбекистоннинг 8 шаҳрига тўғридан-тўғри парвозлар амалга оширилади
-
Россиянинг Калининград шаҳридан Ўзбекистоннинг 8 шаҳрига тўғридан-тўғри парвозлар амалга оширилади
Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги (Росавиация) компанияларга Калининграддан Ўзбекистоннинг 8 шаҳарларига тўғридан-тўғри парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини берди.
Тегишли қарор 10 март куни идора сайтида эълон қилинганини Спутник сайти хабар қилган
Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги парвозлар "Уральские авиалинии" томонидан ҳафтасига уч мартадан қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:
— Калининград — Қарши;
— Калининград — Бухоро;
— Калининград — Самарқанд;
— Калининград — Фарғона;
— Калининград — Нукус;
— Калининград — Наманган";
— Калининград — Навоий;
— Калининград — Урганч.
Парвозларга рухсат бериш тўғрисидаги қарор халқаро йўналишларда парвозларни тиклаш учун асос бўла олмайди. Aвиакомпаниялар парвозларни ташкил этиш ҳуқуқини фақат хорижий давлатлар чегаралари очилгандан кейингина олган. Ўтган йилнинг мартидан бошлаб Россияда халқаро йўловчи рейслари коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган эди.