АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили Эронга қарши айбловларини яна такрорлади
(last modified Tue, 27 Apr 2021 09:12:59 GMT )
апрел 27, 2021 14:12 Asia/Tashkent
  • АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили Эронга қарши айбловларини яна такрорлади

Пентагон вакили Эрон таҳдидига қарши туриш кераклигини яна бир бор иддао қилди.

Ёш журналистлар клуби хабарига кўра, АҚШ Мудофаа вазирлиги (Pentagon) вакили Жон Кирби  Эронга қарши айбловларини яна бир бор такрорлаган ҳолда деди: Аслида Эроннинг  денгиздаги, шунингдек, террористик тармоқларни қўллаб-қувватлаш ва баллистик ракеталарни ишлаб чиқариш каби таҳдидларига қарши туриш  миллий хавфсизлигимиз учун жуда муҳимдир.

Ақшнинг "Центком" номи билан танилган Ғарбий Осиёдаги террорчилик кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони, Кеннет Маккензи Эроннинг ракета ва учувчисиз учоқлар технологиясида эришган ютуқларини тан олди ва Теҳроннинг баллистик ракеталар соҳасидаги таҳдиди катта аҳамиятга эга эканлигини, соҳада сон жиҳатидан илгарилаш мавжудлигини айтди.

АҚШнинг бу машҳур қўмондони Эроннинг учувчисиз учоқлар соҳасидаги  қудратини тан олгани яна бир бор кўрсатдики, Ғарб оммавий ахборот воситаларида АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг максимал босим сиёсати натижасида Эроннинг заифлашгани ҳақидаги тарғиботига қарамай, ички имкониятлар ва маҳаллий мутахасисларга таянган Теҳрон  Ғарбий Осиё минтақасида Американинг ҳаводаги устунлигига қарши тура оладиган қудратли учувчисиз учоқлар базасини яратди.

Ҳозирда Эрон дунёдаги турли хилдаги учувчисиз учоқларни  лойиҳалаш, модернизатсиялаш ва ишлаб чиқариш тенденциясига эга бўлган кам сонли мамлакатлардан биридир.