Италияда канат арқони узилиб кетганида 14 киши қурбон бўлди
(last modified Mon, 24 May 2021 08:07:35 GMT )
май 24, 2021 13:07 Asia/Tashkent
  • Италияда канат арқони узилиб кетганида 14 киши қурбон бўлди
    Италияда канат арқони узилиб кетганида 14 киши қурбон бўлди

Италия шимол- ғарбида канат арқонини узилиб кетгани натижасида 14 киши ҳалок бўлган.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича ҳодиса кеча маҳаллий вақт билан Мажоре кўли яқинида Стреза коммунасини Ғарбий Альпдаги Моттароне тоғи чўққиси билан боғловчи фуникулёрда юз берган ва 100 метр қолганда узилиб кетган.

Манабага кўра қурбон бўлганларнинг аксарияти чет эл фуқаролари бўлган ва улар орасида Италия жанубида яшовчи эронлик бир шахс ҳам бўлган.

Италиялик расмийлар эса қурбонлар сонини 9 киши деб эълон қилишган.

Кеча Италиянинг Инфратузилмалар вазирлиги ҳодисани ўрганиш ва текшириш мақсадида текширув қўмитасини ташкил қилгании маълум этди.

Бу канат арқони 2016 йилда бутунлай қайта қурилганди.