Афғонистоннинг собиқ расмийси: Толибон Ашраф Ғанини ўлдирмоқчи эдилар
(last modified Sat, 18 Dec 2021 08:47:25 GMT )
декабр 18, 2021 13:47 Asia/Tashkent
  • Афғонистоннинг собиқ расмийси: Толибон Ашраф Ғанини ўлдирмоқчи эдилар
    Афғонистоннинг собиқ расмийси: Толибон Ашраф Ғанини ўлдирмоқчи эдилар

Афғонистон миллий хавфсизлик идораси собиқ маслаҳатчисаи Ҳамдуллоҳ Муҳиб АҚШ манбаларидан бирининг маълумотларига биноан, Толибон ҳаракати Кобулни қўлга киритгач, президент Ашраф Ғанини қатл этишни режалаштирганди деб иддао қилди.

Афғонистон Миллий хавфсизлик собиқ доираси маслаҳатчиси  " Америка овози" га берган интервьюсида, Кобул ҳкомиятини ағдарилиши кунида,  Толибон етакчи аъзоларидан бири Халил Ҳаққоний  "  аввал таслим бўлинглар ва кейин музокара ўтказамиз"  деб айтганини тасдиқлади.

Ҳамдуллоҳ Муҳиб  ўз сўзларида  Залмай Халилзод ўринбосари  бўлган Афғонистон ишларида АҚШнинг ҳозирги махсус вакили Томас Вест Толибон барчаларингизни ўлириши мумикн деб айтганини иддао қилди.

Бошқа суҳбатида, ҳам Ҳамдуллоҳ Муҳиб,  Афғонистон собиқ ҳукуматининг катта хатоликларидан бири, АҚШнинг бу мамлакатни тарк этишига ишонмагани эди деб айтганди.

Афғонистон Миллий хавфсизлик идораси собиқ маслаҳатчиси, собиқ ҳукуматининг  АҚШнинг ёрдами ва ваъдалари ҳақидаги иллюзиясини тан олиб, Кобул давлатини ағдариш учун фитналар мавжудлиги АҚШ ва Толибоннинг Қатардаги узоқ муддатли музокараларидан билишимиз керак эди  деб изоҳлади.

 Ҳамдуллоҳ Муҳиб  собиқ давлат расмийлари айниқса Ашраф Ғани  Афғонистонда ички уруш вужудга келмаслиги ва Кобул шаҳрини вайрон этмаслиги учун мамлакатни тарк этиш қарорига келишди деб даъво қилди.

Унга кўра Ашраф Ғани илгаригидек БААда бўлиб, муносиб вақтда Афғонистондаги вазияти бўйича ўз фикрларини билдиради деб маълум қилди.