АҚШ ва НАТО Россиянинг хавфсизлик бўйича таклифларининг баъзи бандларини рад этишмоқда
АҚШ ТИВ раҳбари ўринбосари Россиянинг хавфсизлик бўйича таклифларининг айрим бандларини қабул қилиб бўлмайди деб иддао қилди.
АҚШ давлат котибининг ўринбосари ва хавфсизлик музокаралардаги бу мамлакат музокарачилари делегацияси бошлиғи Ванди Шарман Брюсселдаги Россия ва НАТО кенгаши йиғилиши сўзлаган нутқида, кечанги йиғилишда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ташкилот барча томонлар учун хавфсизликни мустаҳкамлашда мувафаққиятга олиб келиши мумкин бўлган масалалар ва хавотирлар бўйича Рссия билан чуқурроқ музокараларни давом эттиришга тайёр бўлишига умид билдирди.
Унга кўра, албатта АҚШ ва НАТОдаги унинг иттифоқчилари Россия билан баҳсли масалалар бўйича музокараларни давом эттиришга тайёр деб изоҳлади.
АҚШ давлат расмийлари НАТОга аъзолик ҳар бир давлат қилиши керак бўлган танловдир ва мажбурий ҳаракат эмас деб даъво қилди.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг Ғарб давлатлари билан хавфсизлик масалалари бўйича музокаралари уч босқичда режалаштирилган.