Россия армияси Украинага қарши ҳаво ҳужумларини бошлади
(last modified Thu, 24 Feb 2022 07:21:40 GMT )
феврал 24, 2022 12:21 Asia/Tashkent
  • Россия армияси Украинага қарши ҳаво ҳужумларини бошлади
    Россия армияси Украинага қарши ҳаво ҳужумларини бошлади

ОАВ Киев ва Харков шаҳридаги Украина армияси қўмондонлиги базаларини ҳаво ҳужумларига учраганини хабар қилишмоқда.

Бугун Ал-Жазира  телеканалининг хабар қилишича, Киев ва Харковдаги Украина ҳарбий базалари ракеталар нишонига айланган.

Ал-Жазира телеканали Россия армиясининг бомбардимончи самолётлари Украинанинг турли ҳудудларини бомбардимон қила бошлагани ҳақида хабар қилди.

Украина Мудофаа вазирлиги ҳам Киев халқаро аэрропортининг  ходимлари ва йўловчиар эвакуация қилинишини маълум қилди.

Хабарларга аосан Россия ҳарбий- денгиз флотининг Қора денгиз Азов денгизи ва Оддесада " Гелбурн" операциясини ҳам бошлаган.

Украина армиясининг ракета омбори ва артиллерисига ракета ҳужуми натижасида Харков шаҳри яқинидаги Николай вилоятида катта ёнғин содир бўлди деб хабар қилган,Украина Мудофаа вазирлиги.

ОАВ Украина пойтахти Киевдаги Бориспол халқаро аэропортида отишма овози эшитилганини ҳам хабар қилди. Ройтерз шунингдек Киев аэропортидаги барча рейслар бекор қилинганини қўшимча қилди.

Бугун Россияавиацияси ташкилоти ҳам Украина ҳаво ҳудуди ёпилиши ортидан Россия жанубидаги бир қанча аэропортларни ёпди.

Аэропортлар қаторига Астархан, Краснодар, Сочи, Анапа, Волгоград ҳамда Брянск ва Курск вилоятлари киради.

 

 

Ёрлиқ