феврал 25, 2022 16:31 Asia/Tashkent
  • Украина расмийси: биз Россия билан музокара қилишга тайёрмиз
    Украина расмийси: биз Россия билан музокара қилишга тайёрмиз

Украина президентининг маслаҳатчиси, Киев ҳукуматини Россия билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини маълум қилди.

Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, Украина президенти маслаҳатчиси  Михайло Подоляк  Киев давлати Украинанинг НАТОда нейтрал позиция тутиши хусусида Россия билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини қўшимча қилди.

Подоляк шунингдек  бизнинг мулоқотга тайёрлигимиз тинчликка интилишимизнинг бир қисми ҳисобланади деб изоҳлади.

Украина президени Владимир Зеленский  бугун ҳам Россия билан нейтрал позицияда музокаралар олиб боришга тайёрлигини эълон қилди.

Бошқа хабарга кўра, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров бугунги суҳбатида, Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Киев Украинанинг нейтрал позицияси бўйича музокараларга тайёр деган сўзларига ишонмаймиз деб айтди.

Сергей Лавров сўзларининг бошқа қисимда, Владимир Зеленскийнинг ўзи хавфсизлик бўйича музокараларни рад этган ва унинг Россия билан музокараларга тайёр эканлиги ҳақидаги даъвоси ёлғондир деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ