Украинадаги сўнгги воқеалар (105)
(last modified Sun, 24 Apr 2022 08:55:18 GMT )
апрел 24, 2022 13:55 Asia/Tashkent
  • Украинадаги сўнгги воқеалар (105)
    Украинадаги сўнгги воқеалар (105)

Россия ва Украина урушидаги ҳарбий ва сиёсий ўзгаришлар ҳақидаги сўнгги янгиликлар қуйидагача:

* Россия Қуролли кучлари матбуот котиби Игорь Конашенков  осмондан отилган юқори аниқликдаги узоқ масофали ракеталар Одесса яқинидаги ҳарбий аэропортдаги стратегик терминалга тегди ва уни вайрон қилди. Терминалда  АҚШ ва Европа давлатлари томонидан Украинага юборилган хорижий қуолларининг катта захираси бўлган деб таъкидлади.

*  Ройтерз ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Украина қуролли кучлари Бош штаби  Россия Украина  чегарасидан  60 километр узқоликда " Александр-М" мобил ракеталарини учириш мосламаларини жойлаштирганини маълум қилди.

*  Туркия мудофаа вазири Украина мудофаа вазири Алексей Резников билан телефон орқали мулоқот қилди. 

* Туркия Сурияга Россия ҳарбий ва фуқаролик самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпганини эълон қилди.

*  Аргентина ТИВ раҳбари санкциялар тинчликка эришишининг яхши усули эмаслигини таъкидлаб,  унинг мамлакати Россияга қарши санкцияларга қўшилмаслигини айтди.

*  Россия янги синовдан ўтказилган " Сармат" қитъалараро баллистик ракетасини кузгача Россиядан тахминан 3 минг киломтер шарқда жойлашган Сибирнинг Красноярск ўлкасида жойлаштирилишини маълум қилди. "Роскосмос" космик агентлиги раҳбари Дмитрий Рогозин бу мамлакат телевидениясига берган интервьюсида,   "супер қуролнинг " ишга туширилиши  30-40 йил давомида рус болалари ва бошқа авлодларининг хавфсизлигини  таъминлайдиган тарихий воқедир деб қўшимча қилди.

* Россиянинг Эрондаги элчихонаси "Гардиан" газетасининг Эрондан Россияга қурол-яроқ юборилганг деган иддаоларини рад этиб уни асоссиз деб билди.

 

Ёрлиқ