Тайваннинг иддаоси: Хитойнинг Тайван атрофидаги манёврлари минтақавий барқораликни йўқ қилишни англатади
Бугун Тайван Мудофаа вазирлиги Хитойнинг бу орол атрофидаги манёврлари " Пекиннинг минтақавий тинчлик ва барқарорликни бузиш ниятини кўрсатмоқда" деб даъво қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тайван мудофаа вазирлиги матбуот котиби Сон Ли Фан матбуот анжуманида журналистларга Тайван ўзининг огоҳлантириш даражасини ошади ва Хитойнинг манёврларига ўз вақтида ва тўғри жавоб беради деб таъкидлади.
Тайван Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Хитой манёврларининг баъзи жойлари Тайваннинг ҳудудий сувларини бузиш ва бу халқаро тартибни бузиш ҳаракатидир деб қўшимча қилди.
Бошқа хабарга кўра, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси Пенси Пелосининг Тайванга сафари ортидан бугун Хитой ТИВ раҳбари иккинчи баёнотида Вашингтон давлатининг Пекинга қарши аралашувини қоралар экан, АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикерининг бу ҳаракати суверенитети ва " Ягона Хитой" тамойилининг жиддий ва ғаразли бузилиши ҳисобланади деб эълон қилди.