Россия доллардан воз кечиш бўйича янги режасини эълон қилди
(last modified Mon, 29 Aug 2022 06:08:19 GMT )
август 29, 2022 11:08 Asia/Tashkent
  • Россия доллардан воз кечиш бўйича янги режасини эълон қилди
    Россия доллардан воз кечиш бўйича янги режасини эълон қилди

Россия давлати Евроосиё даватлари ҳукуматлараро кенгашида савдо биржаларида АҚШ доллари ўрнига Қозоғистн, Арманистон ва Қирғизистон миллий валюталаридан фойдаланиш масаласини кўтарди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бу режада Россия Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ўз иқтисодий фаолиятларида миллий валюталар мавжудлигини кучайтириш учун ўз савдо биржаларида миллий валюталардан кўпроқ фойдаланишни таклиф қилган.

Россия ҳукумати тақдим этган ҳужжатга асосан, Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари ўртасидаги савдода доллар ўрнига Қозоғистон миллий валюталари арман драми ва қирғиз сўмидан фойдланишни ошириш керак.

Шунингдек бу давлатлар ўртасида товар айирбошлашнинг 74 фоизи миллий валюталарда ярми эса Россия рублига амалга оширилмоқда.

Бундан олдин  BRIKS халқаро форуми раиси Пурнима Ананд ҳам Ҳиндистон ва Россия ўртасида миллий валюталарда тижорат операциялари учун тўлов тизими ишлаётганлиги сабабли, икки давлат энди доллардан фойдаланиши шарт эмас деб таъкидлаганди.

 

Ёрлиқ