Россия яна Украинага ракета ҳужумлар уюштирди
(last modified Mon, 10 Oct 2022 14:19:30 GMT )
октябр 10, 2022 19:19 Asia/Tashkent
  • Россия яна Украинага ракета ҳужумлар уюштирди
    Россия яна Украинага ракета ҳужумлар уюштирди

Қрим кўригидаги портлашдан икки кун ўтгач Россия армияси ракета орқали Киев шаҳри ва унинг атрофидаги ҳудудларни нишонга олди ва бу ҳужумда ёнғин ва портлашлар юз берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун  2022 йил 10-октябрь эрталабдан бери халқаро ОАВда Украина пойтахти Киев ва унинг атрофидаги шаҳарларда кучли портлашлар содир бўлгани ҳақида бир неча бор хабар бердилар. ОАВга кўра Киевдан ташқари Украинанинг бошқа шаҳарлари жумладан Днепр, Житомир, Львов ва Запорижжя  ҳам Россия ракеталари томонидан зарбаларга учраган.

Россия ҳаво ҳужумлари қайта бошлаганидан кейин бу давлат хавфсизлик кенгаши мамлакат президенти  Владимир Путин раислигида йиғилиш ўтказди. Владимир Путин бу учрашувда барқарорликни таъминлаш учун вазиятни фактлар асосида баҳолаймиз деб айтди.

Бу орада АҚШнинг Киевдаги элчихонаси АҚШ фуқароларига бошпаналарга бориб имкон қадар тезроқ Украинани тарк этишни маслаҳат берди.

Британия ТИВ раҳбари Жеймс Клерли Россиянинг Укранианинг урли шаҳарлари ҳудудлариг ракета ҳужумини қабул қилиб бўлмас деб атади.

Ёрлиқ