Туркияда АҚШ ва Россия хавфсизлик идоралари раҳбарлари учрашдилар
Россия ва АҚШ хавфсизлик ходидлари Анқара шаҳрида ядро қуролидан фойдаланиш оқибатлариҳақида хавфсизлик йиғилиш ўтказди.
Эрон телерадиокмпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Кремль ҳукумати матбуот котиби Дмитрий Песков кеча Россия ташқи разветка хизмати раиси Сергей Наришкин Анқарада АҚШ Марказий разветка бошқармаси раҳбари Уилям Бернз билан учрашганини эълон қилди.
Дмитрий Песков ўз сўзларида бу музокаралар ҳаққатан ҳам ўтказилди. Россия ва АҚШ разветка хизмати раисилари ўртасидаги учрашув АҚШ томонининг талаби билан ўтказилди деб изоҳлади.
Кеча Оқ уй давлати ҳам АҚШнинг Россиядаги собиқ элчиси Уиялм Бернз ва Сергей Наришкин ўртасидаги музокарларни асосий мавзуси сифатида ядро қуролидан фойдаланиш оқибатлари кўриб чиқилди деб маълум қилди.
Ўз номини фош бўлишини истамаган АҚШ расмийси шунингдек Уилям Бернз ҳеч қандай музокара ўтказилмаган ва Украинадаги урушни ҳал қилиш масаласини муҳокама қилмаган деб қайд этди.
Уилям Бернз Россия томонидан ядро қуролидан фойдаланиш оқибатлари ва стратегик барқаорлик учун кескинликнинг кучайиши хавфи ҳақида хабар беришга ҳаракат қилди деб айтди.
АҚШнинг ушбу расмийси Россия қамоқхоналарида сақланаётган АҚШ фуқароларининг аҳволини Бернзнинг Россия хавфсизлик раиси билан музокараларнинг яна бир йўналиши деб атади.
Мазкур манба шунингдек Вашингтон давлати Украинани Бернзнинг Туркияга сафари ва Россия расмийси билан учрашуви ҳақида аллақачон хабардор қилганини айтди.
Анадолий ахборот агентлиги, ҳам ўз хабарида бу йиғилишда Туркия разветка ташкилоти мезбонлик қилгани деб хабар берди.