Украина кучлари Запорижжье электр станциясини нишонга олди
(last modified Mon, 21 Nov 2022 09:21:03 GMT )
ноябр 21, 2022 14:21 Asia/Tashkent
  • Украина кучлари Запорожье электр станциясини нишонга олди
    Украина кучлари Запорожье электр станциясини нишонга олди

Россия давлати Украинани Запорожеье АЭС-ни яна бир марта бомбардимон қилишда айблади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Россия Мудофаа  вазирлиги тарқатган баёнотида, шанба ва якшанба кунлари  Украина кучлари Запорижжя АЭС-ни юқори калибрли миномётлар билан йигирма мартадан ортиқ нишонга олганини эълон  қилди. Россия Мудофаа вазирлигига кўра, Киев давлати Запорожье атом электр станциясида фалокат хавфини яратишга қаратилган провакацион  ҳаракатларини давом эттирмоқда

Шу билан бирга Атом энергияси бўйича халқаро агентлик раҳбари Рафаэл Гроси ҳам Франциянинг  BFMTV телеканалига берган интервьюсида, шу ҳафта давомида Запорожье АЭС-  ўн икки марта бомардимон қилинди деб айтди.

МАГАТЭ бошлиғи бу ҳужумлар учун жавобгарликни Россия ёки Украина кучларига нисбат бермаган ҳолда  бу ҳаракатларини қасддан қилингани ва мақсадли сифатида баҳолаб ҳозирги вазиятни жиддий деб айтди.
Эслатиб ўтамиз, Украина жанубида жойлашган Запорожье атом электр станцияси тахминан  6000 мегаватт қувватга эга Европадаги энг йирик атом электр станциясидир. 24-февралда Россия ва Украина ўртасида уруш бошланганидан кўп ўтмай, ушбу электр станциясини назорат қилиш Россия кучлари қўлига ўтди бироқ у ерда украиналик операторлар ишламоқда.

Ёрлиқ