апрел 09, 2024 13:16 Asia/Tashkent
  • Россия армияси Украина учувчисиз учоқларини ишлаб чиқариш заводларини йўқ қилди
    Россия армияси Украина учувчисиз учоқларини ишлаб чиқариш заводларини йўқ қилди

Россия Мудофа вазирлиги " Искандер" русумли ракеталари билан уюштирган ҳужумида Украина мамлакатининг дронлар ишлаб чиқариш объектларини нишонгат олинган ва йўқ қилинганини хабар қилди.

АҚШнинг  "Newsweek" журнали сайтида ҳам мазкур объект Запорижжия минтақасида жойлашган ва бу ҳужумлар ракеталар объекти марказига тегди деб маълум қилди.

Хабарга кўра, Россия Мудофаа вазирлиги  бу хусусдаги хабарида, 8 апрель Россия қуролли кучлари " Искандер" тактик-оператив ракета тизимининг ҳужумлари натижасида, Запорижжия шаҳридаги оғир дронлар омборини ва уларни ишлаб чиқариш цехини вайрон қилди деб изоҳлади.

Шу ҳолда Россиянинг Спутник сайти ҳам  бу ракета ҳужумдан олинган видеотасвирларни нашр этди.

АҚШнинг ушбу нашрияси ҳам  Россия Мудофаа вазирлига кўра, " Искандер" ракета ҳужуми яқинда  Украина томонидан Россиянинг нефт ва газ объектларига етказилган зарарга жавоб тариқасида амалга оширилган деб ёзди.

Ёрлиқ