Володимир Зеленский: чиқиш тақиқланган
(last modified Wed, 25 Jan 2023 08:59:06 GMT )
Январ 25, 2023 13:59 Asia/Tashkent
  • Володимир Зеленский: чиқиш тақиқланган
    Володимир Зеленский: чиқиш тақиқланган

Украина президенти ҳукуматнинг юқори ва ўрта мартабаларида кенг тарқалган молиявий коррупция фош этилиши ортидан мамлакат расмийларига хорижга чиқишни тақиқлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, куни кеча Украна президенти Володимр Зеленский вазирлар, вакиллар ва юқори мартабали ҳукумат амалдорларининг хизмат сафарларидан ташқари мамлакатни тарк этиши тақиқланганини хабар қилди.

Украина президенти унинг давлати амалдорлари бундан буён хорижга дам олиши ёки бошқа нодавлат мақсадларида чиқа олмайди деб қўшимча қилди.

Украинанинг бир қанча расмийлари жумладан  Мудофаа вазири Алексей Резников озиқ-овқат рационини бир неча баравар қимматга сотиб олганликда айбланаётганига оид иккита йирик коррупция тергови доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Украинанинг яна бир қанча ҳукумат амалдорлари жумладан Украина мудофаа вазири ўринбосари Вячеслав Шаповалов кеча истеъфога чиққанини эълон қилди.

Украина ҳукуматининг юқори ва ўрта бўғинларида кенг тарқалган молиявий коррупция фош этилиши ортидан 5 вилояти губернатори ва тўрт вазир ўринбосари лавозимидан озод этилди.