май 26, 2023 15:29 Asia/Tashkent
  • Эроннинг \
    Эроннинг \"Хайбар\" ракетаси АҚШни хавотирга солди

АҚШ ТИВнинг янги матбуот котиби, Метю Миллер Эроннинг " Хайбар" ракетасининг намойишига жавобан уни таҳдид деб иддао қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳижрий-шамсий 3-хурдом май ойининг 24 куни, Хуррамшаҳр озод қилинганининг йиллиги муносабати билан бугун пайшанба куни Эрон Мудофаа вазирлигининг Аерокосмик саноат ташкилотининг энг янги ракета маҳсулоти “Хайбар” номли Хоррамшаҳр 4 ракетаси тақдимотиЭрон қуролли кучларини мудофаа ва қўллаб-қувватлаш вазири генерали Муҳаммад Ризо Аштиёний иштирокида бўлиб ўтди.

Хуррамшаҳр ракеталари оиласининг энг янги версияси бўлган "Ҳайбер" ракетаси суюқ ёнилғи ракетаси бўлиб, 1500 километр масофага уча оладиган ва 1500 килограмм жанговар каллакка эга бўлиб, стратегик хусусиятга эга бўлиши билан бирга, тактик хусусиятлари ҳам мавжуд.

АҚШ Давлат департаменти янги матбуот котиби кеча Вашингтонда мухбирлар билан суҳбатда,  Эроннинг янги ракетасини намойиш қилишга АҚШнинг муносабати ҳақидаги саволга жавобан, Эрон томонидан баллистик ракеталар ишлаб чиқилиши минатқавий ва халқаро хавфсизликка жиддий таҳдиддир деб даъво қилди.

Миллер шунингдек биз Эроннинг ракекта дастурини янада ривожлантирши ва бу ракеталар ва уларнинг технлологияларини бошқаларга тақдим этиш қобилиятини олдини олиш учун турли хил қуролларни тарқатмаслик жумладан санкциялардан фойдаланига давом этамиз деб таъкидлади.

Ироқнинг БААС режими ишғолидан Эроннинг Хуррамшаҳр номли шаҳрини озод этилгани куни бўлган 3 -хурдод йиллига муносбат билан, " Хайбар" номли", "Хуррамшаҳр 4" ракетасиснинг намойиш этилиши АҚШда ҳар доимгидек қўрқув ва ғазабни келтириб чиқарган.

Ёрлиқ