Пхеньян ҳукумати олдиндан огоҳлантирмасдан ракета учириш қарорига келди
Шимолий Кореянинг расмий ахборот агентлиги бу мамлакатнинг олдиндан огоҳлантирмасдан ракета учириш қарорига келганини маълум қилди.
Ўтган чоршанба куни Шимолий Корея армияси Сариқ денгиз томон ракета учирди. Пхеньян денгизда узоқ масофани босиб ўтиб қулаган бу ракета ахборот сунъий йўлдошини олиб юрган космик ракета эканлигини ҳам эълон қилди.
Ракетанинг учирилиши кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Жанубий Корея шошқалоқ ва нотўғри ҳаракати билан Сеулнинг айрим қисмларига огоҳлантириш хабари тарқатди ва фуқаролардан бу ҳудудларни тарк этишини сўради.
БМТ ҳам Жанубий Корея билан биргаликда Шимолий Кореянинг космик ракета учирилишини қоралади. Кеча Пхеньян ҳукуматининг расмий ахборот агентлиги, БМТнинг ҳаракатни қоралади ва Шимолий Кореянинг янги қарорларини эълон қилган ҳисоботини чоп этди.
Шунинндек NHK номли Япониянинг ахборот агентлигни ҳам Шимолий Кореянинг расмий ахборот агентлигига таяниб, Пхенян ҳукумати олдиндан олгоҳлантирмсдан ракета учиришни режалаштираётганини хабар қилди.
Корея ОАВ лари ҳам Халқаро денгиз ташкилотнинг ўтган чоршанба куни эълон қилинган резолюциясини қоралади ва бу резолюция АҚШ ва унинг иттифоқчиларини Шимолий Кореяга нисбатан душманлик сиёсатига мувофиқ чиқарилганини ҳам таъкидлади.
Хабарда Пхенян Халқаро денгиз ташкилоти қоидаларига мувофиқ аллақачон Токио ҳукуматини сунъий йўлдош ташувчи космик ракетани учириш режаси ҳақида хабар берган деб қўшимча қилинган.