июн 15, 2023 11:55 Asia/Tashkent
  • Жанубий Корея ва АҚШнинг Шимолий Кореянинг ракета кучига қарши кураши
    Жанубий Корея ва АҚШнинг Шимолий Кореянинг ракета кучига қарши кураши

Жанубий Корея мудофаа вазири ва АҚШ Мудофаа вазирлигининг (Пентагон) юқори мартабали расмийси Шимолий Кореянинг ракета кучи билан шуғулланиш учун маслаҳатлашди.

Ушбу маслаҳатлашув Шимолий Корея бир неча бор АҚШ ва унинг Корея ярим ороли минтақасидаги иттифоқчилари провокацион ва кескинликка олиб келадиган ҳаракатларни, жумладан, қўшма машғулотлар ўтказишни тўхтатмаса, Пхенян ракета синовлари ва унинг ҳарбий ва олдини олиш қобилиятини мустаҳкамлашда давом этишини эълон қилган бир пайтда бўлиб ўтди.

Ёнҳап мухбири хабарига кўра, Жанубий Корея мудофаа вазири Ли Жонг Суп чоршанба куни Сеулда АҚШ мудофаа вазири ўринбосари Колин Кол билан учрашиб, Шимолий Кореянинг ҳарбий тўхтатилиши ва минтақадаги хавфсизлик ҳолатини муҳокама қилган.

Ли Жонг Суп ушбу учрашувда таъкидладики, бу давлат ва Қўшма Штатлар Шимолий Кореяни кенг қамровли жиловлашни кучайтириш учун турли самарали чораларни кўриши, жумладан минтақада Америка стратегик қуролларини жойлаштириш ва турли машғулотлар ўтказиши керак.

Бу юқори мартабали Пентагон расмийси пайшанба куни Жанубий Корея ва Қўшма Штатлар ўртасидаги қўшма машғулотларда иштирок этиши режалаштирилган.

Ушбу ҳисоботга кўра, Шимолий Корея сўнгги ойларда бир қатор ракета ва қурол синовларини ўтказди, жумладан, қаттиқ ёқилғида ишлайдиган янги қитъалараро баллистик ракета учирди.

Ёрлиқ