АҚШ Украинадаги уруш баҳонасида Россияга қарши янги санксиялар киритди
Америка расмийлари Украинадаги уруш баҳонасида Россияга қарши янги санксиялар киритишди.
Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, АҚШ Молия вазирлиги ва Давлат департаменти Украинадаги уруш баҳонасида Россияга алоқадор 120 нафар жисмоний ва юридик шахсларга қарши янги санксиялар жорий қилди.
Америка ва айрим Европа давлатлари 2022-йил февралида Украинада уруш бошланиши билан Москвага санксия қўйган эди.
Вашингтон Россияга қарши ушбу сиёсатни давом эттириб, баъзи рус товарларининг Америкага киришини тўхтатди.
Украина уруши баҳонасида Россияга қарши Ғарб санксияларининг жорий этилиши бу санксияларни қўйган давлатларга кўпроқ таьсир қилиб, Европа ва Америкада электр энергияси, ёқилғи ва озиқ-овқат нархининг ошишига олиб келди.