август 27, 2023 15:18 Asia/Tashkent
  • Австралияда вертолёт қулагани оқибатида АҚШнинг 3 аскари ҳалок бўлди
    Австралияда вертолёт қулагани оқибатида АҚШнинг 3 аскари ҳалок бўлди

АҚШ ҳарбий мулозимлари бугун Австралия шимолида ҳалоатга учраган вертолёти бортидаги 23 АҚШ денгиз аскарларидан 3 нафар ҳалок бўлганини маълум қилди.

Франция ахборот агентлигинг хабар қилишича АҚШ денгиз пиёда кучлари ўз баёнотида  вертолёт бортида 23 нафар АҚШ ҳарбий ходимларидан 3 нафари ҳало бўлган ва 5 нафари оғир аҳволда касалхонага етказилган деб қўшимча қилди.

Бундан олдин Австралия полицияси ҳам бу ҳақдаги маълумотида, бугун- якшанба  V-22 Osprey русумли вертолёт Дарвиндан 60 километр узоқликда жойлашган Мелви ороли яқинидаги оролга қулаши оқибатида 23 нафар АҚШ денгиз пиёда кучлар жароҳат олди деб  хабар берганди.

Австралия Мудофаа вазирлиги ўз баёнотида юқоридаги ҳодиса Австралия, АҚШ, Шарқий Тимор, Индонезия ва Филиппин армияларини ўз ичига олгн йиллик  "Овчилар "кўргазмаси машғулотлари чоғюида содир бўлганини эълон қилди.

Мазкур вазирлиги ҳам Оспрей ҳарбий веролёти бортида австралиялик ҳарбийлар бўлмаганини тасдиқлаганди.

Бу мамлакат бош вазири Энтони Албонизе ҳам  бу ҳодисани АҚШ ҳарбий вертолёти билан боғлиқ ва Австралия армияси  иштирок этмаган фожиали ҳодиса деб айтган.

Ёрлиқ