Эрон санкцияларининг меъмори: АҚШнинг Эронга қарши санкциялар кампанияси самарасиз бўлиб қолди
Вашингтоннинг Теҳронга қарши санкциялар тармоғининг меъмори сифатида танилган Ричард Нефю АҚШнинг Эронга қарши санкциялар кампаниясини самарасиз бўлиб қолганини тан олди.
АҚШ собиқ президенти Барак Абама маъмуриятида Эрон санкцияларининг меъмори ва Ғарбий Осиё /Яқин Шарқ/ сиёсати бўйича Вашингтон таҳлил маркази аъзоси Ричард Нефю бугунги кунда янги стратегик воқеалар ва Эронга қарши санкцияларни амалга ошириш учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ сезилаётган муаммолар сабабли Эрон Ислом Республикасига қарши халқаро санкцияларни аввалги йиллардек янгилаш қийинлашди деб таъкидлади ўз эслатмасида.
АҚШлик бу амалдор " Вашингтон таҳлил маркази веб-сайти"да чоп этилган мазкур эслатмасида ҳозир ҳаққатан ҳам муаммоли қисм Эронга қарши халқаро санкцияларни амалга оширишдир деб изоҳлади.
У бу мақоласида АҚШнинг Эронга қарши янги консенсиус ўрнатишга уринишлари муваффақиятсизликка учраганига тўхталиб оммабоп қарашдан фарқли улароқ санкцияларни " лойиҳалаш, назорат қилиш ва амалга ошириш" жуда қийин иш бўлиб, катта энергия талаб қилади деб қўшимча қилди.
Нефю шунингдек бу ҳолатни сувда хотиржам сузаётган лекин сув остида қийнлаётган ўрдакка ўхшатди.
У санкцияларни амалга оширишдаги қийнчиликлар ҳақида ҳам санкциялар назарий жиҳатдан ўз-ўзидан амалга ошириладигандек туйилиши мумкин, аммо аслида улар бундай эмас. Масалан, Эрон ўз ракета қисмларини олиб киришга қўйилган тақиқни бажаришдан бош тортди, компаниялар, юк ташиш компаниялари ва банклар буни автоматик равишда амалга оширмайди деб аниқлик киритди.