Сионистик режим ва Ғарбнинг ўз молларида бомба қўймаслигига қандай кафолат мавжуд?
Ўтган ҳафта Исроил режими Ливандаги алоқа воситалари ва пейжерларини икки кун давомида портлатиб юборди.
Порстудей бу хабарда сионистик режим билан савдо алоқаларни хавф-хатарлари ва бу террорчи ҳаракатнинг таъсирини ўрганишга ҳаракат қилди.
Jon F. Kennedi нинг технология мутахассиси, Bryus Shnayer, Nyu-York Tayms газетасида ёзган эслатмасида, " мазкур ва шунга ўхгшаш ҳужумлардан қандай ҳимояланиш кераклиги аниқ эмас. Юқори технолгиялик таъминот занжирлари мураккаб ва халқародир деб ёзди.
Технлогия соҳасидаги сиёсат масаласи эксперти Paolo Triolo ҳам Исроилннинг Ливандаги яқинда амалга оширган теракти бошқа мамлакатларада нозик электрон қурилмаларни етказир бериш занжири борасида хавотир уйғотиши мумкин ва бу номаълум етказиб берувчиларга ишончнинг мумкин бўлган хавфларини қайта баҳолашга олиб келади деб таъкидлади.
Экспертларга кўра, сионистик режимнинг сўнгги ҳужумлари нафақат бу режимга стратегик фойда келтириши балки Ғарб давлатлари ва сионистларнинг технлогия маҳсулотларини экспортига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Ливандаги пейжерларнинг портлашида кўриш мумкин бўлган технологик терроризм, АҚШнинг доллар таъсиридан суиистеъмол қилиши билан бирга бутун дунёда Ғарбга бўлган ишнончни аста -секин йўқ қилмоқда. Энди АҚШнинг гегемонлиги сионистик режимнинг ашаддий тарафдори сифатида пастга тушмоқда ва муқобил моделлар ва Ғарбга оид бўлмаган иқтисодий иттифоқларниг пайдо бўлиши билан АҚШ дунёда ўз таъсирини сақлаб қолиш учун қийин шароитга дуч келди.