Қаршилик қилма! Ғарбнинг ҲАМОСнинг қонуний ва оммабоп ҳаракатига қарши позициясига назар
ҲАМОС ҳаракатининг Фаластиндаги халқ сайловларида ажойиб ғалаба қозонганидан атиги бир йил ўтгач, сионистик режим Ғазога нисбатан қаттиқ эмбарго ва иқтисодий блокада жорий қилганди.
2006-йилда Фаластиндаги сайловларда ҲАМОС қаршилик ҳаракатининг тарихий ғалабасидан 11 ой ўтиб, Британиянинг собиқ Бош вазири Тони Блэр буни ажойиб эътироф этди.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича 2017 йилда Гардиан учун Дональд Макинтайрга берган интервюсида, Тони Блэр Фаластиндаги демократик сайловларга путур етказганини тан олди бу ўз давридаги тарихий қоидабузарликдир. Тони Блэр ўзи ва бошқа дунё етакчилари сионистик режимнинг босимига бўйин эгаб, ҲАМОС ҳаракатининг сайловлардаги ғалабасидан кейин дарҳол уни бойкот қилиш орқали хатога йўл қўйганини ошкор қилди.
Гарчи халқаро кузатувчилар сайловлар эркин ва адолатли ўтганини эълон қилишган ўша пайтда бош вазирлик ҳокимиятининг энг юқори чўққисида бўлган Блэр, сионинстик режимнинг жирканч режаларига бутунлай таслим бўлди ва бу режимнинг сайлов жараёнини ҳам, унинг ғолиби ҲАМОСни ҳам обрусизлантириш кампаниясини қабул қилди. АҚШнинг аксарият президентлари одатда Исроил режимига эргашганидек, Жорж Буш ҳамда ишғолчи сионистик режимнинг ҲАМОСнинг янги сайланган ҳукумат билан алоқаларни узиш ва унга ёрдамни тўхтатиш талабларни илгари сурди.
Кўпинча Бушнинг " қўл ити" лақабини олган Блэр яъни АҚШ сиёсатини собит қўллаб-қувватлагани учун ушбу тахаллус ҳам унинг ҳарбий жиноятчи сифатида "шуҳрат қозониши"га сабаб бўлди. Блэр фаластинликларни агар улар хорижий муастамликачи давлатлар томонидан қўйилган шартларга рози бўлмаса, демократик иродасидан воз кечишга чақирди. Буш ва Блэр ҲАМОС ҳаракати Исроилни тан олиши, ўз таъбирлари билан зўравонликдан воз кечиши ва Фатҳ ҳаракатидаги ўзидан олдингилар ва сионистик режим ўртасидаги олдинги келишувларга амал қилиши кераклигини таъкидлашарди.
Ўша пайтда Европа Иттифоқига раислик қилган Австрия мамлакати 25 давлатдан иборат иттифоқ номидан қатъий позицияни эълон қилди. Австрия шунингдек, сиёсий жараёнда зўравонлик қўллайдиган гуруҳлар ёки шахсларга ўрин йўқ деб таъкидлади.
ҲАМОСни сиёсий ҳокимиятдан ажратиш ва олиб ташлаш бўйича жадал ҳаракатлар Буш ва Блэр томонидан олиб борилди. Бирлашган ҳамкасбининг позициясини мустаҳкамлаш учун улар тезда Фатҳ гуруҳидан Маҳмуд Аббосга дипломатик ва молиявий ёрдам таклиф қилшди.
ҲАМОС ҳаракатининг драматик ғалабасидан бир йил ўтгач, сионистик режим Ғазо бўлгасига қаттиқ иқтисодий блокада ва эмбарго қўллади. 2007-йилдан бери 17 йиллик қамал тинимсиз портлашлар, қотилликлар, ҳибсга олишлар ва асосий эҳтиёжлардан маҳрум қилишларни ўз ичига олганди. Тўғри равишда геноцид деб таърифланаётган сиёсат. Доктор Фирўз Усмон айтганидек бу сиёсат бугун Ғазо секторида дунё гувоҳ бўлаётган геноциддир.
Ҳозиргача атиги бир йил ичида 43 минг 700 нафардан ортиқ Ғазо аҳли шаҳид бўлган. Бу факт Ғарб етакчилари ва асосий ОАВлари томонидан 7-октярбр воқеалари ўз-ўзидан содир бўлганлиги ҳақидаги сионистик режим ривоятини очиқ-ойдин ёлғон сифатида очиб беради.
7-октябрдан кейин кўпчиликни ларзага солган Ғарбнинг икки томонлама стандатлари янгилик эмас. Унинг илдизлари йилда Фаластин ҳудудларида мустамликачилик лойиҳаси сифатида сионистик режимнинг ноқонуний яратилишига бориб тақалади. 2006 йилги сайловларда ҲАМОС ҳаракатининг ёрқин ғалабасига гувоҳ бўлган авлод учун Ғарб давлаларининг ҲАМОС бошчилигидаги ҳукумат билан ҳамкорлик қилмаслик ҳақидаги огоҳлантириши ниҳоятда ҳайратланарли эхди.
АҚШнинг собиқ президенти Жимми Картер ҳам Ғарбий Соҳил ва Ғазо бўлгасидаги сайловларни " мутлақо ҳалол" деб таърифлади. Бироқ Ғарб бу эркин сайловларни қабул қилиш ўрнига, унинг натижаларини бостиришга ҳаракат қилди.
ҲАМОС ҳаракатини " террорчи ҳаракат" сифатида белгилаш нафақат асоссиз ҳийла, балки сионистик режими ва унинг ғарблик қўллаб-қувватловчиларнинг қаршиликни жумладан, ишғолга қарши қуролли курашни жиноийлаштиришга қаратилган атайлаб қилинган ҳаракатлариди. Сионистик босим гуруҳлари, хусусан Жанубий Арфикада ҳам худди шундай тактикани қўллаган. Бироқ бу чоралар Жанубий Африка озодлик ҳаракатларининг сабоқларига қарши муваффаақиятсизликка учради.