Франциянинг сиёсати халқаро тизим тенгламаларига қандай таъсир кўрсатади?
(last modified Tue, 14 Jan 2025 12:47:45 GMT )
Январ 14, 2025 17:47 Asia/Tashkent
  • Франциянинг сиёсати халқаро тизим тенгламаларига қандай таъсир кўрсатади?
    Франциянинг сиёсати халқаро тизим тенгламаларига қандай таъсир кўрсатади?

Сўнгги бир неча йил ичида Франция ўзининг сиёсий таъсирининг сезиларли қисмини йўқотди ва халқароо тизимнинг ҳозирги тенгламаларида у аввалги таъсирига ҳам эга эмас.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Франция мамлакати тарихдаги энг муҳим мустамликачилардан бири , ҳамда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси, ядровий клуб ва НАТО ҳарбий блокининг аъзоси сифатида бир неча ўн йиллар халқаро муносабатларда эксклюзив имтиёзларга эга бўлиб келган. Бу давлат Германия билан бирга Европа Иттифоқининг энг муҳим аъзоси сифатида ҳам танилан. Аммо ҳозир саҳифа бир мунча вақт ўгирилди ва ҳатто Ғарб таҳлил марказлари ҳам Франция сўнгги бир неча йил ичида сиёсий таъсирининг муҳим қисмини йўқотган ва халқаро тизимнинг ҳозирги тенгламаларида у аввалги таъсирига эга эмас деб ҳисоблашади.

Эммануэл Макрон истеъфога чиққани яхшироқми? 

Франция президенти Эммануэл Макрон эса Ле Пен ва радикал сўлда қўрқиш француз сайловчиларни ваҳимага солади деган умидда муддатидан олдин сайлов ўтказди. Бироқ, натижада Ле Пен кўп овоз тўплади ва Макронн блоки сўллардан ёрдам сўрашга мажбур бўлди. Аммо қисқа вақт ўтгач у чап қанот иттифоқчиларини тарк этди ва иммиграция сиёсати ва бошқа масалалар бўйича имтиёзлар эвазига Ле Пен  Мишел Баимер бошчилигдаги марказчи-консерватив ҳукуматни қўллаб-қувватлайдиган келишувга эришди.

Ле Пен кўп ҳуқуқий тўсиқларга қарамай, Барниернинг фаолиятини якунлади. Энди таҳлилчилар Макроннинг ўз лавозимини тарк этгани маъқулроқ эканини айтишмоқда. Чунки Де Голл 1969 йилда ҳокимиятни Макронникига қараганда анча кам мувафаққиятсизликлар билан тарк этганди. Макрон шундай чора кўрса ажабмас, чунки ҳозирги вазият билан унинг 2027 йилги сайловларга қадар давом этиши осон бўлмайди.

ОАВ нуқтаи назаридан Франция ҳукуматнинг хатолик ҳолати 

Парижда нашр этилган машҳур " Фигаро" газетаси ўз хабарида Франциянинг узоқ вақтдан бери ташқи таъсирининг камайгани, халқаро ва минтақавий инқирозларда рол ўйнай олмаслиги масаласига тўхталди. Фигаро шунингдек, Эммануэл Макрон Елисейга президент сифатида кирган 2017 йилдан бери катта муаммолар юзага келганини тан олди. Уларнинг энг муҳимларидан бири аҳолининг унинг иқтисодий сиёсатидан норозилиги, жамиятнинг кам таъминланган қатламларини менсимаслиги, бу эса тенгсизликнинг кучайишига сабаб бўлганидир.

Анқарадаги инглиз тилида чиқадиган Дейли Сабоҳ  газетасининг батафсил ҳисоботида шундай таҳлил қилинган: парламент сайловлари шуни кўрсатадики, тўлиқ чалкашлик Франциядаги сиёсий муҳитга соя солган. Энди барча француз сиёсий фаоллари Макроннинг қобилиятсизлиги Франция сиёсатида тартибсизликка олиб келганини ва албатта ички муаммоларидан ташқари яна бир муаммо борки, бу давлатнинг халқаро миқёсдаги таъсирининг пасайишини жуда яхши билишади.

Европада пассив вазият

Британия Европа Иттифоқидан чиққанидан сўнг Франция ва Германия доимо ушбу иттифоқининг муҳим аъзолари сифатида танилган. Натижада, уларнинг сиёсий муаммолар бутун иттифоққа бевосита таъсири қилади. Бу ҳақда Quincy тадқиқот институтининг катта илмий ходими Анатол Лион деди: Франция ва Германия Европа иқтисодиёти учун жуда муҳим бўлган икки муҳим давлатдир. Аммо бор -йўғи бир ой ичида ҳар икки давлат ҳукуматлари инқирозга, ички келишмовчиликларга ва бюджет тақчиллиги билан қандай курашиш бўйича кескинликка дуч келди.

Иккала одатда ҳам уларнинг молиявий муаммолари иқтисодий туғунлик ва Украинани қурол-яроқ билан қўллаб қувватлаш ҳисобга фаровонлик бюджетларига босим уйғунлиги билан оғирлашди.  Дарқақиқат, Францияда молиявий инқироз асосий сиёсий партияларнинг ёмонлашишига олиб келганини ва экстремал ва радикал сиёсатчиларнинг ўсиши учун замин яратилганини кўриш мумкин.

Ғарбий Осиё ва Африкадаги сиёсий таъсирини йўқотди 

Сўнгги бир неча йил ичида Франция ўзини Ливан сиёсий тузилмасида Макрон таъсирли хорижий актёр сифатида кўрсатишга уринди. аммо у мувафақиятга эриша олмади ва ишонч билан айтиш мумкинки, Ливан сиёсий муаммоларининг муҳим қисми Франция сиёсати натижасидир.

Далиллар шуни кўрсатадки,  Ливаннинг Ҳизбуллоҳдан ташқари, бошқа сиёсий оқимлар Самир Геагеани  қўллаб-қувватлашга тайёр эмас. Чунки у Франция ва сионистик режимнинг ишончли устуни сифатида машҳур мавқега эмас. Ливан ва Сурия ҳолатларидан ташқари, Франция Африкада ҳам муҳим сиёий мувафақиятсизликка  учради. Франциянинг Ливияда давлат қурилиши жараёнга таъсир ўтказиш учун сиёсий ва хавфсизлик ҳаракталарига қарамай, Африканинг бу нефт мамлакати Париж талабларига унчалик аҳамият бермаяпти. Париж эса, Тунис, Жазоир ва Чад каби Африканинг давлатларида ўз таъсирини йўқотди.