АҚШ Россия ҳужумидан қўрқиб, Шимолий Европада НАТОни мустаҳкамлашга уринмоқда
-
АҚШ Россия ҳужумидан қўрқиб, Шимолий Европада НАТОни мустаҳкамлашга уринмоқда
Вал Стрит Журналнинг ёзишича, АҚШ НАТО блокининг самардорлигини шубҳа остига қўйишига қарамай, Россия ҳужумидан қўрқиб, Шимолий Европа ва Болтиқбўйига бу ҳарбий ташкилотини кучайтириш ва хавфли қилишга уринмоқда.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича. АҚШда босиладиган бу газетанинг ёзишича: Россия билан урушдан қўрқиб, АҚШ Мудофаа вазирлиги /Пентагон/ НАТО ҳарбий иттифоқни янада ҳалокатли қилиш учун Шимоилй Европа ва Болтиқбўйи минтақасига мурожаат қилмоқда.
Вал Стрит журналнинг ёзишича,яқинда Россияниннг Калинингар шаҳридан тахминан 200 миля /321 километр/ узоқликдаги Швециянинг Готланд оролига жойлаштирилган АҚШ денгиз пиёдаларининг 12 нафари мобил ракета тизимини учирди.
Доналд Трамп маъмурияти НАТОни ҳарбийлатиришга интилмоқда ва бу орада НАТО чегаралари Россия билан туташган Шимолий Европа иттифоқининг синов майдони ҳисобланади.
Ҳисоботга кўра, кўп йиллик фуқаролар яшайдиган минтақа бўлганидан кейин Готланд ороли Швециянинг қайта қуролсизланишнинг марказида бўлиб, НАТО логистика денгиз алоқа йўлларини назорат қилиш ва душман ҳудудига чуқур денгиз ҳужумлари учун ҳужум қилиш қобилиятини яратиш мақсадида марказ бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Уруш пайтида оролнинг ҳарбий қуввати 4500 аскарга етиши кутилмоқда, ҳар йил у ерга юзлаб чақирувчилар юборилади.