Биз билан Эронга келинг
Шоҳруд шаҳри
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.
Сўҳбатларимизни тинглаб боринг.
Азизлар, Қадимий Домғон шаҳри хос ва бой маданиятга эга бўлгани боис, унда кўплаб тарихий ва нодир обидалар борлигини таъкидлаб ўтдик. Эронда Ислом даврига мансуб энг қадимий бўлган бинолардан бири Домғондаги “Торихона” масжидидир.Сосонийлар даврида бўлган меъморчилик услубида қурилган ушбу бино, кўринишда, ҳижрий-қамарий учинчи, тўртинчи асрлардаги зилзилалар харобаларидан нажот топган ва озгина ички фазо ўзгаришлари билан кейинги фойдаланишлар учун сақланиб қолинган.
Ҳозирги кунда Домғон шаҳрининг марказида жойлашган ушбу масжид кўплаб қисмларга эга бўлиб, ушбу қисмлар замон ўтиши билан бузилган ва ёки қайта қурилган.Масжиднинг энг қадимий меъморчилигини ундаги айвон, тун ўтказиш саройи ва минора ташкил этади. Масжид биносидаги баланд айвон, тун ўтказиш саройи ва минорада ишлатилган керамика безаклари кўрсатмоқдаки, мазкур масжид бешинчи асрнинг ўртаси ва охирида қурилган.
Домғон жоме масжиди минорасининг баландлиги 32 метрни ташкил этади. Минора устида куфий хатида ёзилган ва ғиштлар билан безатилган иккита катиба мавжуд.
Домғон жоме масжиди яқинида Имомзода Жаъфар (а) мажмуаси жойлашган. Ушбу мажмуага Имомзода Жаъфар (а)нинг сағанаси, Шоҳрух мақбараси ва “Чиҳил духтарон” биноси киради.Мазкур мажмуанинг бунёд этиш тарихи салжуқийлар даврига бориб тақалади ва мажмуа тарихий мерос рўйхатига киритилган. Имом Жаъфар (а) сағанаси деворлари ва “Чиҳил духтарон” биноси минорасида ёзилган Қуръон оятлари ушбу мажмуага ўзгача чирой бахш этган.
Шоҳруд тумани Семнон вилоятининг энг шарқий минтақаси ҳисобланади ва қарийб 51 минг квадрат километр масоҳатга эгадир.
Шоҳруд шаҳри ушбу туманнинг марказидир ва денгиз сатҳидан 1380 километр баландликда жойлашган. Шоҳруд шаҳри Семнон вилоятининг энг катта масоҳатга эга ва аҳолиси энг кўп бўлган шаҳридир. Ушбу шаҳарнинг эски номи зардуштийларнинг муқаддас китоби “Авесто” да ҳам келтирилган.Берилган маълумотларга кўра, ушбу шаҳарнинг биринчи пойдевори йирик Шоҳруд дарёсининг атрофида шаклланган ва минтақанинг номи ҳам шу дарё номи билан аталган. Шоҳрудда ҳамда Санги Чақмоқ тепасида топилган тарихий ва муҳим ёдгорликлар асосида аниқланишича, мазкур минтақада 8-9 минг йил олдинги даврларга тааллуқли одамларнинг қадимий маданияти ва тамаддуни нишоналари аниқланган. Шоҳруд хос жуғрофик мавқега эга бўлгани ҳамда Албурз ясси тоғлари ва саҳроли юртлари ўртасида жойлашгани боис савдо карвонларининг ишончли йўли ҳисобланган. Бошқача айтганда, Шоҳруд қадимий Хуросон, Теҳрон, Мозандарон ва Эрон Марказий вилоятларининг чораҳаси бўлган.
Шоҳруд Қожор даврида Эроннинг муҳим тижорат марказларидан бўлган. Ҳижрий-қамарий 1238 йили англиялик сайёҳ ва тожир Жеймс Билли Фризер ўзининг сафарномасида Шоҳрудни обод шаҳар эканлигига ишора этиб айтган: Шоҳруд бозори яшаш учун керак бўлган барча нарсалар билан таъминлай олади. Шоҳруд мевалардан, ҳосиллардан тўла боғлар ва экинзорларга ва хурмога эгадир. Мазкур шаҳар атрофида аҳолиси кўп бўлган қишлоқлар ҳам жойлашган.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.
Алберт Ҳаутум Шиндлер ҳам “Хуросон сафарномаси” китобида Шоҳруд шаҳрининг бозори кундан-кунга рижонланиб бораётганига, ундаги тижорат аҳволи ва ушбу шаҳар ҳақида шундай ёзган: “Боғлар яшил белбоғдек шаҳарни иҳота этишган. Ҳар томонга боқсак, кўм-кўк ва шукуҳли боғлар назарга ташланади. Шоҳруд хос мавқега эга бўлгани боис турли сайёҳлар диққатини, айниқса Қожор даврида ўзига жалб этарди.”
Шоҳруд аҳолисининг ҳаёт тарзи ҳақида ёзилган сафарномалардаги айрим маълумотлар археологик, тарихий ва иқтисодий жиҳатдан муҳим аҳамият касб этади ва Қожория даврида бўлган Шоҳруд шаҳри ҳолатини яхши ёритиб беради.
Шоҳруд туманининг муҳим афзалиятларидан бири унинг турли иқлимга эга бўлганидир. Мазкур туманнинг жанубий қисми саҳрога яқин бўлгани боис иссиқ ва қуруқдир. Шоҳруднинг марказий ва шарқий ноҳиялари мўътадил об-ҳавога эгадир ва унинг шимолий қисми тоғли ва совуқ иқлимга эгадир.
Шу жиҳатдан ушбу туманда турли мевалар ўсади. Хусусан, олма, узум, хурмо, писта каби меваларни етиштириш учун Шоҳруд туманининг турли минтақаларида қулай шароитлар яратилган. Ҳароратнинг ўртача даражаси йил давомида мазкур минтақада 14 даражани ташкил этади ва ёмғиргарчиликнинг йиллик даражаси 180 миллиметрни ташкил этади.
Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.