Биз билан Эронга келинг
]Шоҳруд тумани тепалари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Микрофон олдида камина Кўҳёр Аршадниё хизматингиздаман.
"Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Ушбу дастур орқали Эронга оид қизиқарли маълумотлар билан сизни таништириб борамиз.
Сўҳбатларимизни тинглаб боринг.
Олдинги сўҳбатимизда таъкидлаб ўтганимиздек, Шоҳруд кўплаб етук олимлар, орифлар ва руҳонийларнинг туғилган жойи ҳисобланади. Марҳум оятуллоҳилузмо ҳожи Мулло Али, марҳум оятуллоҳилузмо ҳожи Саййид Маҳмуд Шоҳрудий ҳамда машҳур орифлар Шайх Абулҳасан Харақоний ва Боязид Бастомий шулар жумласидандир. Шоҳруд узоқ ўтмишга эга бўлгани боис масжидлар, ҳусейниялар, мақбаралар, миноралар, карвонсаройлар, қалъалар, бозорлар, ҳаммомлар каби кўплаб тарихий бино ва ёдгорликларга эгадир. Ушбу тарихий ёдгорликларда асил санъат намуналари, гўзал меъморчилик ва турли даврлар маданиятига эга нишоналарни кузатиш мумкинки, кейинчалик Ислом даврининг меъморчилиги билан уйғунлашган.
Айтиш лозимки, Шоҳрудда кўплаб тарихий тепалар ҳам мавжуд.Ушбу тепаларнинг энг муҳимларидан бири Санги Чахмоқ тепаси ҳисобланади ва Шоҳруд шимолидан 8 километрлик узоқликда жойлашган. Милодий 1971-1975 йилларда ушбу тепада япониялик профессор Масудо раҳбарлиги остида археологларнинг ҳайъати қазиш ишларини амалга оширишган. Қазиш ишлари натижасида қўлга киритилган қадимий ашёлардан маълум бўлишича, икки тепа исломий даврларга тегишли эканлиги ва бошқа икки тепа сополдан олдинги даврларга тааллуқли эканлиги аниқланган. Ушбу тепаларда инсониятнинг сопол ясаш давригача бўлган ҳаёт тарзи ва умр кечириш жараёни кўзга ташланади.
Санги Чахмоқ тепасида ов қилиш учун тошдан ясалган турли яроқлар ва лойдан ясалган мужассамалар топилган ва ушбу экспонатларнинг айрим намуналари ҳозирги вақтда Шоҳруд музейида сақланмоқда.
Қадимий “Хурён” тепасининг ҳудуди ҳам Шоҳруд жануби-шарқидан 10 километрлик узоқликда жойлашган бўлиб, Шоҳруднинг муҳим ва ўта аҳамиятли тарихий минтақаларидан ҳисобланди. Мазкур минтақада милоддан 5 минг олдинги даврларга тааллуқли инсониятдан қолган муҳим ёдгорликлар топилган ва уларнинг айримлари ҳам Шоҳруд музейида сақланмоқда. Маданий мерос мутахассислари томонидан ўтган йиллар давомида Шоҳруднинг “Чахмоқ”, “Хурён” тепалари ва бошқа баландликларда олиб борилган илмий изланишлар кўрсатмоқдаки, топилган экспонатлар Шоҳруднинг қадимий тарихини аниқлашда асосий рол ўйнаган.
Шоҳруд атрофида ҳам кўплаб сағаналар ва мақбаралар мавжуд. Мазкур мақбаралар меъморчилик санъати жиҳатидан маданий мерос сифатида киритилган ҳамда унда буюк шахсиятлар, олимлар ва орифларнинг қабрлари жойлашган. Шайх Ҳасан Журий ва Шайх Абулҳасан Харақоний мақбаралари шулар жумласидандир. Шайх Ҳасан Журий мақбараси Шоҳруддан 150 километрлик узоқликда жойлашган. Ушбу мақбара 12 метрлик бир хона ва унинг устида қурилган юмалоқ гунбаздан иборат бўлиб, Жур шаҳрининг шимолий қисмида жойлашган. Ушбу мақбара хом ғиштдан қурилган ва унга ортиқча зеб-зийнатлар берилмаган.
Шайх Ҳасан Журий “Сарбадорон” қўзғолонининг раҳбарларидан ва Шайх Халифа шогирдларидан ҳамда ҳижрий еттинчи асрдаги сиёсий мазҳабнинг бошлиқларидан бири эди. У ҳижрий-қамарий 745 йилда бўлган мўғулларга қарши курашда шаҳид бўлади. Шайх Ҳасан Журий ақлу заковатда мумтоз эди. Унинг мақбараси атрофида Жур шаҳрининг қадимий қолдиқлари ушбу шаҳарнинг қарийб саккиз йиллик тарихи ва азаматидан далолат беради.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган бир соатлик оқшомги дастуримизда "Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.
Ҳижрий бешинчи асрда яшаган машҳур ориф Шайх Абулҳасан Харақоний мақбараси ҳам Шоҳруддан 24 километрлик узоқликда Харақон минтақасида жойлашган. Унинг мақбараси яқинида бир масжид ҳам мавжуд бўлган экан. Айрим муаллифларнинг ёзишича, ушбу масжид олдин гўзал керамикалар билан безатилган гунбазга эга бўлган. Ҳозирги вақтда ушбу масжид ва унинг гунбазидан фақат меҳроби сақланиб қолган ва Шайх Абулҳасан Харақоний зиёратчиларининг дуо қилиш жойига айланган.
Cўҳбатимиз давомида Шоҳруднинг ҳайратланарли иқлими билан сизни таништирмоқчимиз. Турли об-ҳаво ва тўрт фаслнинг доимий мавжудлиги Эрон шимоли ва жанубига кўплаб жуғрофик таъсирларини қолдирган ҳамда ушбу юртнинг экосистемаси, ҳайвонот ва ўсимликлар оламининг турли бўлишига сабаб бўлган. Ушбу иқлим шароити илғор экосистема ва муҳим бўлган ўсимликлар захирасини вужудга келтирган. Эроннинг табиий захиралари ўртасида Семнон вилоятининг экосистемаси ва табиий ҳаёти ва бу орада Шоҳруд тумани билан биргаликда 5.5 миллион гектар масоҳатга эга бўлиб, Эронда қўриқланган табиий минтақаларнинг 20 фоизини ташкил этади.
Шоҳруд туманида табиат қўйнида яширинган иккита табиий захираларни кузатиш мумкин. Уларнинг бири туман жануби-шарқида қўриқланган Хортурон табиий ҳаётининг музейи бўлиб, Эрон экосистемасининг захираси сифатида инсон дастурлари котибиятининг тасдиғидан ўтган.
Қадрли тингловчилар, ”Биз билан Эронга келинг!" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман.Яхши дам доимо сизга ҳамдам бўлсин.