декабр 29, 2016 14:16 Asia/Tashkent

Жумҳурии Исломи, Рисолат ва Хуросон газеталари

Жумҳурии Исломи газетаси шундай ёзади, Ўзбекистоннинг янги президенти назарида бўлган ислоҳотлар киритиш иқтисодий ҳавзаларни ўзига қамраб олишини башорат этиш мумкин. Чунки Ўзбекистоннинг жамияти ҳам сиёсий мутахассислари ҳам ва Тошкентнинг хорижий шериклари ҳам иқтисодий ислоҳотлар киритишга қизиқишмоқда. Бу газета ўзининг таҳлилий мақоласида Ўзбекистоннинг янги президенти Ислом Каримов йўлини давом эттирувчи шахс унвонида танилган ва мамлакатнинг ривожланиши йўлида ислоҳотлар киритишга қодирдир деб келтиради. Бу газета таҳлилий мақоласининг давомида аммо мутахассислар унинг натижасига шак-шубҳа билан қарашмоқдалар. Шу сабабдан Мирзиёев ва унинг командаси томонидан  ривожланиш лойиҳаларига тегишли қарорларни қабул қилиш оддий ва тез суратда амалга оширилмайди ва улар бу 5 йил даврнинг охирида ўз тарафдорларини қулдан бой бермаслик учун сайъ-ҳаракат қилишади. Бу ҳол билан сиёсий ҳавзаларда жиддий ислоҳотларнинг вужудга келишига умидвор бўлиш мумкин эмас ва Мирзиёев ҳам саловолди рақобатларида бу масалада ўзига хос ваъда бергани йўқ эди деб ёзади.  Бу газета ҳукумат устувор қолиши учун қудрат воситасидан фойдаланиш муҳим омил бўлиб қоладиганга ўхшайди деб қўшимча қилади.   

                                    ******

Рисолат газетаси шундай ёзади, бу йилги президентлик сайловлар бўйича Россия ва Америка Қўшма Штатларининг хавфсизлик низолари ҳалигача давом этмоқда. Агар Америка Сенати бу хусусда Россия президенти Владимир Путинга қарши санкция жорий этишга қул ўрса, бу низолар янги босқичга кириб қолади. Бундай ҳолатда Россия расмийлари ҳам бунга қарши сайъ-ҳаракатларни амалга оширишлари мумкин.

Ҳар ҳолда шуниси маълумким, Американинг бу йилги сайлов рақобатларида Хиллари Клинтоннинг интернет эмейл мукотабалар хакерлар томонидан фош этилиши умумий омма  афкори наздида унинг қозонган меҳр-муҳаббатини камайтирди. Америка Қўшма штатларида сиёсий масалалар бўйича  таҳлилчиларнинг аксариятлари шундай фикрга эгаларким, агар Хиллари Клинтоннинг эмейл ёзишмалари хакерлар томонидан фош этилмаганида, у хавфсизлик қобилиятсизликка юзмаюз бўлмасди ва натижада кўп электрат райларига эга бўлган ва тақдирни белгиловчи штатда унинг райлари камаймасди.

Асосий масала шундаки, нима учун Америка жиноят қидирув бошқармаси Америка Қўшма Штатлари президентлик сайловларидан бир ҳафта олдин Хиллари Клинтон эмейл ёзишмалари хакерлар томонидан фош этилишини текшириб чиқади деб эълон қилди? Бу мавзў Америка жиноят қидирув бошқармасининг бу лойиҳалар шаклланишига қули бор эканлигидан далолат беради.          

                                     ******

Хуросон газетаси шундай ёзади, Сурия бўҳронининг кенгайиши ва минтақада такфирий жараёнларнинг ривожланиши билан Туркия Сурия давлатига қарши Саъудия Арабистони, Америка ва Қатар ёнида қарор олиб, ўз қўшнилари билан  ўзининг масофа олишини янада шиддат берди ва ана шу масала шояд Эрдуғонга ўзига ёлғон бир ишончни ижод этдиким, ўзининг ажабланарли ҳаракатлари билан Россия қирувчи самолётини ўриб туширди ва русларга қарши манманлик қила бошлади. Аммо Туркия энди тушуниб етдиким, ўзининг ормонларидан узоқда бўлиб, минтақада ҳақиқий шароитдан узоқда бўлмаган фронт билан бирга бўлиши лозим. Бинобарин охирги ойлар давомида вужудга келган Туркиядаги ўзгаришлар, Эрдуғонга қарши Гуленга нисбат берувчи мувафаққиятсиз давлат тунтарувидан бошлаб Истанбулдаги террористик терактларгача, ҳамда курд партиясининг тарафдорларини кенг мизонда қулга олиш, Америка расмийлари томонидан Гуленни қайтариб бермасликлари, давлат тунтарувларидан кейин америкаликларга нисбатан Эрдуғон давлатининг бадбинликлари кучайиши, Россиянинг Сухув русумли қирувчи самолётини ўриб туширишдан пушаймон бўлишни эълон қилиш билан турклар сиёсатининг ўзгаришигача бўлган Туркиянинг ўзгаришлари Эрдуғоннинг америкалик ўз рафиқига нисбатан шак-шубҳаларнинг вужудга келишидан кейин ўз сиёсатининг тактикасини ўзгартиришга ҳаракат қилаётганидан далолат беради.