март 16, 2017 15:19 Asia/Tashkent

Хуросон, Рисолат ва Жавон газеталари

Хуросон газетаси шундай ёзади, Эрдуғон популист ва фирибгар бир раҳбар унвонида ҳаммадан олдин душманнинг аҳамиятга эга бўлишидан огоҳдир.  Бу уша, бугунги кунларда Туркия ва Европа алоқаларида мушоҳада этилаётган нарса ҳисобланади. У биладиким, унинг ҳаёти, сиёсий арсада ҳузур топишининг давом этиши ва барча мухолифларнинг ҳисоб-китоб қилишга етиш учун унинг куч-қудрати душманни ижод этишдаги унинг имкониятларига боғлиқдир. Бу душманлар усмонийларнинг шукўҳли даврини қайтариш ормонида бўлган шахсга гоҳ-гоҳида бўҳронларни келтириб чиқариш билан шуғулланишмоқда. У 14 йилдан бери чарчамасдан бошқалардан душман ясаш билан овора бўлиб келмоқда. У қаҳрамон бўлиш учун қаҳрамонга зид бўлган бир душманга эҳтиёж сезади, мухолифларни бартараф этиш учун фитна-найрангларга эҳтиёж сезади ва ғалаба қозониш учун эса қурқувга эҳтиёж сезади. Шу сабабдан кўпчиликларнинг фикрига кўра, Туркияда асосий қонунга ўзгартириш киритиш бўйича ўтказиладиган референдум вақтигача Эрдуғоннинг бошқалардан душман ясаш жараёни давом этади.  

                                    ******

Рисолат газетаси шундай ёзади, охирги кунлар давомида Шотландия раҳбарлари бу минтақада иккинчи маротаба ижтимоий сўровларни ўтказиш жиҳатида Англиядан ажралиб чиқиш йўлида сайъ-ҳаракат қилмоқда.  Бошқа томондан Шотландияда ўтказилган ижтимоий сўровлар Англиядан истиқлолга эга бўлиш ҳақида ушбу минтақа аҳолисининг ҳимоят этишларидан далолат беради. Ҳақиқат шундан иборатким,  Европа Иттифоқидан Англия фуқароларининг рай беришларидан кейин ушбу мамлакатдаги ички кўп сиёсий ва ижтимоий шароит ўзгарди.  Шу сабабдан Шотландия аҳолиси энди ўзларини Бергзитнинг асосий қурбонлари деб билишади ва улар ушбу вазъиятдан қутилишни таъкидлашмоқда.  Бошқа нуқта шундан иборат эдиким, Шотландия раҳбарлари, айниқса истиқлолталаб раҳбарлар бундан олдин ўтказилган ижтимоий сўровлар уша вақти ўтказилганким, Англия Европа Иттифоқидан ажралиш қарорига келмаган эди. Шунинг учун Бергзитдан кейин бу ҳақда бошқа ижтимоий сўров ўтказилиши лозим деб иддао қилишмоқда.  Бунга қарши Англия давлати ҳар қандай йўл билан бўлмасин Шотландияда ижтимоий сўровлар ўтказишнинг олдини олишга сайъ-ҳаракат қилмоқда. Бундай шароитда Англия ва Шотландия раҳбарлари ўртасида жиддий қарамақаршилик вужудга келиши муқаррар.  

                                      *****

Жавон газетаси Жанубий Корея вазъиятида ва ушбу мамлакат президентининг истеъфога чиқишида Американинг уйнаган роли ҳақида шундай ёзади ўтган олти йил давомида Жанубий Кореянинг сиёсий ўзгаришларида вужудга келган муҳим нуқта шундан иборатким, Жанубий Кореяда вужудга келган охирги ўзгаришларда Америка дипломатик идораларининг тарафдорлик қилиши ёки заиф амал қилишидир. Жанубий Корея сиёсий нотинчликларга гирифтор бўлган пайтда Америка “қудратни ўзатиш” билан машғул эди, яъни Оқ Уйда Обаманинг раҳбарлик қилиш замонининг охирга етиши ва Трамп фаолиятининг бошланиши эди. Эндиликда эса Жанубий Корея конституцион суди Пак Кин Хенинг истеъфога чиқишига рай бериш вақтида Америка ушбу мамлакатда “”Тод русумли ракета системаси”-ни жойлаштириш билан шуғулланмоқда.  Шунга асосан айрим мутахассисларнинг фикрига кўра, Америка давлати вужудга келган бундай шароит вужудга келишини қандайдир ҳимоят этмоқда.      

                              

Ёрлиқ