Али Лорижоний: Ғарб глобал муносабатларни ҳокимиятга боғлаб қўйган
-
Али Лорижоний: Ғарб глобал муносабатларни ҳокимиятга боғлаб қўйган
Эрон Миллий хавфсизлик олий кеншгаши котиби " биз ва Ғарб; Ҳазрат Оятуллоҳ Хоманаийнинг фикр ва қарашларида" номли йиғилишда Ғарб глобал алоқаларни ҳокмиятга боғлади, деб айтди.
Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши котиби Али Лорижоний душанба куни Теҳронда 4-нобяр куни бошланган " Биз ва Ғарб: Оятуллоҳ Хоманаийнинг фикр ва қарашларида" конференциясининг ёпилиш маросимида Ғарб бир пайтлар илм-фанга фикр эркинлигига таянаман,деб даъво қилган эди, натижа икки жаҳон уруши бўлди ва бугун у ўз йўлини янада равшан қилиб, глобал муносбаталарни ҳокимиятга боғлади, деб таъкидлади.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, Али Лорижоний Эрон ва Ғарб ўртасидаги муносабатларнинг тарихий ўтмишини кўздан кечирар экан, тарих давоимида Эрон ва Ғарб ўртасидаги муносабатлар иқтисодий, сиёсий , маданий ва ҳарбий жиҳатларни ўз ичига олган турли сабабларга кўра, кўплаб кўтарилиш ва пасайишларга дуч келган ва бу , эҳтимол энг беқарор халқаро ўзаро муносабатлардан бири, дейиш мкмкин , деб қўшимча қилди.
Худди шу конференциясида Оятуллоҳ Хоманаий асарларини сақлаш ва нашр қилиш идораси ўқув ва илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Муҳаммад Исҳоқий ҳам Ислом Инқилоби Олий раҳбари унинг асосий юки ва маркази илоҳий таълимот ва Аҳл Байт /алайҳимуссалом/ таълимоти бўлган кўп қиррали шахсиятга эга эканлигига тўхталиб, Оятуллоҳ Хоманаийнинг фикрий тизими маънавий, ижтимоий, иқтисодий , сиёсий , мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида ўзаро боғлиқ бўлган ва бир тизим сифатида кўриб чиқилиши керак бўлган билимлар тўпламидир., деб изоҳлади.
У шунингдек деди: Ислом Инқилоби олий раҳнамоси нуқтаи назаридан, Ғарб цивилизацияси маънавият. ахлоқ ва борлиқ яратганидан узоқ бўлгани учун ҳалокатли таъсир ва оқибатларга олиб келган назарий асосларга асосланади. Бу фожиа Ғазо бўлгасидаги воқеалар билан янада кучайди. бугунги кунда Ғарб цивилизациясига хос бўлган нарса Ғарбнинг орзу қилинган қиёфасини яратиш учун мавжуд бўлган барча шиорлар муваффақиятсизликка учради.
Ғазо воқеалари билан Ғарб тизимининг асосий қадриятлари бўлган болаларни ҳимоя қилиш, ўз тақдирини белгилаш ҳуқуқи ва шунга ўхшаш барча либерал демократия шиорари ўз ёрқинлигини йўқотди, чунки бу цивилизация маънавият, ахлоқ, дин ва илоҳий ҳидоятдан узоқдир, деб аниқлик киритди.