Зўравонлик занжири: Британия жамиятида тизимли ишончсизлик
-
Зўравонлик занжири: Британия жамиятида тизимли ишончсизлик
Бир ҳафта ичида Британияда транспорт воситалари ва жамоат жойларига қилинган икки қонли пичоқ ҳужуми ҳукумат фуқароларининг асосий хавфсизлигини таъминлай олмаслиги ҳақида қўрқув тўлқинини ва жиддий саволарни келтириб чиқарди.
Британияда жамоат жойларида содир бўлган зўравонлик ҳужумлари бир неча алоҳида ҳодисалардан кўра, чуқурроқ хавфсизлик инқироздан далолат беради. Донкастердан Лондонга кетаётган тезюрар поездда 10 нафар йўловчи пичоқланганидан бир ҳафта ўтиб, мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри-Бирмингемдаги Булринг савдо марказида ёш аёлга сабабсиз ҳужум Британия жамиятини янада ларзага солди. 20 ёшли йигитнинг марказий вокзал рўпарасидаги гавжум жойда бир аёлни нишонга олиши ҳужмчилар яширинча эмас, балки энг очиқ ва хавфсиз жойларда ўзларини дадил ҳис қилишларини кўрсатади.
Порс тудей сайтининг хабар қилишича, полициянинг тинчлик ўрнатиш ўрнига ҳужумнинг " қўзғатишсиз"эканлигини эълон қилиши ҳам хавотирлар кўламини янада кучайтирди. Чунки аниқ мотивнинг йўқлиги фуқароларни башорат қилиш ва олдини олиш имкониятидан маҳрум қилади ва заифлик ҳиссини доимий қилади. Поезд йўловчиларнинг қонга беланган баданлар билан қочиб, ҳожатхонага бошпана топиши энди эса вокзал остонасидаги ҳужум манзаралари, "жамоат транспорти" замонавий жамиянинг йўналиши қўрқув ўчоғига айланганини яққол кўрсатиб турибти.
Бу воқеалар нафақат зўравонлик статистикаси, балки аҳолининг ҳукуматнинг ўзининг энг асосий вазифаси бўлмиш " фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш" қобилиятига бўлган ишончиини тизимли равишда сўндиради. Расмий ҳисоботларда зўравонлик жиноятларнинг мисли кўрилмаган ўсиши ҳозир Британия кўчалари ва поезларида кузатилмоқда , бу эса парламентинг шошилинч чоралар кўришга чақиришини заруратига айлантирмоқда.