Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси 58 фоизга ошди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i98240-Эрон_ва_Ўзбекистон_ўртасидаги_савдо_айланмаси_58_фоизга_ошди
Эрон Саноат, кон ва савдо вазири Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги боғловчи бўғини сифатидаги ўрни ва аҳамиятига тўхталиб, "бу йил биз Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳамжининг 58 фоизга ўсганига гувоҳ бўлдик, деб айтди.
(last modified 2025-11-11T11:44:09+00:00 )
ноябр 10, 2025 13:33 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси 58 фоизга ошди
    Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо айланмаси 58 фоизга ошди

Эрон Саноат, кон ва савдо вазири Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги боғловчи бўғини сифатидаги ўрни ва аҳамиятига тўхталиб, "бу йил биз Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо ҳамжининг 58 фоизга ўсганига гувоҳ бўлдик, деб айтди.

Эрон Саноат, кон ва савдо вазири Сайидмуҳаммад Атобак Ўзбекистоннинг юқори мартабали мулозимлари, жумладан бу мамлакат бош вазири, иқтисодиёт ва саноат вазирлари билан музокаралар олиб бориш, шунингдек, янги тариф келишувларга эришиш, божхона тўсиқларни бартараф этиш, савдо-сотиқни осонлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрига сафар қилди.

Бу сафар жараёнида, у Ўзбекистоннинг юқори мартабали сиёсий ва иқтисдий амалдорлари билан музокаралар олиб боради ва янги тариф келишувларга йўл очиш, божхона тўсиқларини олиб ташлаш ва савдо-сотиқни осонлаштиришга интилади.

Сайидмуҳаммад Атобак якшанба куни кечқурун Эрон Ислом Республикси элчихонасида Ўзбекистонда истиқомат қилувчи эронлик тадбирколар ва савдогарлар билан учрашиб, тадбиркорлар ва савдогарларнинг муаммоларини кўриб чиқар экан, қувонирлиси, Эрон элчиси, ТИВ, савдо ва тижорат билан боғлиқ барча муассасаларнинг сай-ҳаракатлари ўз самарисни берди ва жорий йилда Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 58 фоизга ўсганига гувоҳ бўлдик деб эълон қилди.

Эронлик вазир Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги  боғловчи бўғини сифатидаги ўрни ва аҳамиятига ҳам ишора қилиб, деди: гарчи сўнгги саъй-ҳаракатлар савдо ва тижоратнинг кучайишига олиб келган бўлса-да, аммо бу етарли эмас, айниқса темир йўл ва автомобил ташувлари, божхона муаммоларидаги айрим тўсиқларни бартараф этиш, бу давлат билан имтиёзли савдо шартномасини имзолаш орқали икки давла  ўртасидаги муносабатларда тезда сезиларли сакрашга эришишимиз керак.