март 14, 2017 16:01 Asia/Tashkent

Хуросон , Эрон ва Жавон газеталари

Хуросон газетаси шундай ёзади, Европа Иттифоқининг вазъияти тартибсизликка учраган. Англиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши билан Европада ички бўҳронлар шиддат билан кучайган ва ўз чегараларидан ташқарида дахолат этиш қудрати камайган. Англия каби мамлакатнинг индивидул қудрати дунёнинг бошқа нуқталарида умумий дахолат этишда иштирок этиш ёки индивидул тарзда дахолат этишининг камайиши муқарар.

Бошқа томондан дунёда янги фронт шаклланмоқда. Қрим ярим ороли мавзўси туфайли Европа томонидан Россияга қарши санкция жорий этиш вақтида европаликлар асосий қисмини ташкил этадиган Шимолий Атлантика шартномасида қолмаслик ниятида бўлган Трампнинг Россияга яқин муносибатда бўлиш учун мойиллик зоҳир этиши ҳам бу мавзў жумласидандир. Охирги бир неча йиллар давомида ўзининг барча хорижий сиёсатларини Европа Иттифоқига қўшилиш учун қаратган Туркия бу масалага бошқа мойиллик зоҳир этмайдиганга ўхшайди. Ва у жуда оддий тарзда европаликларни айблаб, Форс кўрфази шайхлари орасидан янги иттифоқчи топиш учун ҳаракат қилмоқда. Европа Иттифоқининг ичкарисида ҳам вазъият муносиб эмас. Бу Иттифоқнинг шарқий аъзолари суриялик бошпанаҳ изловчи муҳожирларни қабул қилишда бу Иттифоқнинг сиёсатлари ва раҳбарларига нисбатан эътиборсизик билан амал қилишмоқда ва бу омил эса ғарбдаги аъзоларнинг ғазабини келтирмоқда.    

                                    ******

Эрон газетаси сиёсий масалалар бўйича таҳлилчи Вали Кузагарнинг нақлига таяниб, шундай ёзади, чонончи агар Трамп амалий арсада Қрим ярим оролини расмий равишда тан олса, унда янги бир тўлқин вужудга келадиким, Европани ҳам босим остига қарор беради ва Россияга Қримнинг қушилишини янада кўпроқ мамлакатлар расмий равишда тан олишлари учун халқаро фазо эса тайёр бўлади.  Руслар Франция ва Америка Қримни қўшиш масаласини тан олишлари билан бу тўлқин бутун дунёни қамраб олади деб умид қилишмоқда. Руслар Қрим масаласи аниқ бўлишини кўтишмоқда ва Қарабоғ, Абхазия ва Осетияда ушбу лойиҳани амалда татбиқ этиш учун Масквага нисбатан халқаро норозийлик вужудга келмаслигини хоҳлайди. Айниқса Трампдан кейин нафақат Россия ичида балки Грузия, Озарбойжон, ва Қирғизистонда ҳам ғарбга мойиллик зоҳир этадиган жараёнлар заифланади ва русларга мойил бўлган жараёнлар эса мустаҳкамланади. Бу нуқтаи назардан бу масала Россиянинг манфаатида бўлади.

                                      *****

Жавон газетаси шундай ёзади Туркиянинг оғзаки кескинликлари аввалида Германия билан эди. Кейин Голландия ва энди эса Австрия, Дания ва Швецияга етган. Олмонлик ва кейин голландияликлар Туркияда ўтказилиши кўзга тўтилган конституцияга ўзгартириш киритиш ҳақидаги реферундум арафасида вужудга келадиган зиддиятлар уларга ҳам таъсир этади, шунинг учун туркиялик мулозимларнинг ўз юртларида нутқ сўзлашларига қаршилик қилганликларини иддао қилишмоқда. Бошқа томондан Голландия бош вазири ва Германия бош канцлери Ангела Меркель сайловларда ғалаба қозониш учун унчи қанотдагилардан эҳтиёт бўлишлари ва райларнинг камайиши сабабига айланмасликлари учун уларга бирон бир баҳона бермасликлари лозим. Миллатчи ва унчи жараёнларнинг таблиғотларида муҳожирбадбинлик масаласи асосий масала эканлигини эътиборга олган ҳолда, ҳозирги кунда ақалиятни ташкил этувчи  турклар европалик мамлакатларда ана шу жараёнларга гирифтор бўлиб қолишган. Германия ва Голландия мамлакати шу сабабдан бу жараён олдинда тўрган сайловларда бу мавзўдан таблиғот олиб бориш учун фойдаланмасликлари учун Туркия расмийларининг нутқ сўзлашларига монеа яратишмоқда. Бунга қарши Эрдуғон ҳам миллатчилик зовиясидан бу масалага қараб эътироз қилиб, нацизм ва фашизм сўзларидан фойдаланмоқда. Чунки Европада ушбу мамлакат расмийларининг нутқ сўзлашларини бекор қилиш нафақат европалик мамлакатларда яшовчи турклар, балки апрель ойининг 16 -чисида ўтказиладиган референдумда ғалаба қозониш имкониятларини кенгайтириш учун ўз партияси тарафдорлари ўртасида нацианалистик ҳис-туйғуларини бундай шаклда қузғатиш ва гижгижлантиришга имкон бермоқда.