Самсунг телефонлари: сионистик режимнинг Ғазодаги янги жосуслик воситаси
-
Самсунг телефонлари: сионистик режимнинг Ғазодаги янги жосуслик воситаси
Ғазодаги гуманитар инқироз авжида, Самбунг мобил телефонларининг Исроил режими жосуслик дастурига эга AppCloud кенг тарқалишига хавотирлар ва хавфсизликка оид саволлар тўлқинини келтириб чиқарган.
Бош қароргоҳи Байрутда жойлашган Ғарбий Осиё ва Шимолий Африка минтақасида рақамли хавфсизликни қўллаб-қуввтловчи ихтисослаштирилган платформа SMEXнинг янги ҳисоботи, баъзи Самсунг телефонларида хусусан, Ғарбий Осиё ва Шимолий Африка бозорлари учун чиқарилган Galaxy A ва Galaxy M сериал қурилмаарида сукут бўйича, фойдаанувчиларнинг хабарсиз ва уни бутунлай олиб ташлаш имкониятсиз AppCloud деб номланган Исроил режими лойиҳаси ўнрнатилганнини фош қилди. Форс ахборот агентигига таяниб, Порс тудей сайтининг хабар қилишича. Исроил режимининг IronSource компанияси томонидан ишлаб чиқилган ушбу дастур, фойдаланувчиларнинг геолокацияси, IP манзиллари ва қурилма бармоқ изларига аниқ розилигисиз ёки аниқ махфийлик сиёсатсиз кириш имконини берувчи кенг рухсатга эга.
Бу масала Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳунинг аввалроқ шундай деганидан кейин пайдо бўлди: "ким уяли телефон олиб юрса, ўз билан Исроил режимининг бир бўлганини олиб юради. Рақамли хавфсизлик бўйича мутахасисслар AppCloud операцион тизимига чуқур интеграциялашганлиги ва сўзламалар орқали фақат қисман ўчирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилмоқда. Уни бутунлай олиб ташлаш телефоннинг кафолатлаганини бекор қиладиган илдизга киришни талаб қилса-да, бу имкониятлар фойдаланувчиларга, айниқса уруш зоналарида жосуслик қилиш учун жиддий хавф туғдиради.
Фаластиннинг Шаҳоб ахборотт агентлиги Ал-Жазира хабарини қайта нашр этиб, қуйидагича ёзди: Ғазо оғир гуманитар инқирозга юз тутаётан бир пайтда ўттан сулҳдан кейин смартфонларнинг ғайриоддий келиши қурилмаларнинг асл мақсади ҳақида саволлар туғдирди.
Ижтимоий тармоқ фойдалаувчилари ва фаолар бу телефоларни " соатли бомба" деб таърифлаб, ишғолчи режим ҳеч қандай фойдасиз импорт қилмаслигини таъкидламоқда.