Эроннинг Санъати Шариф /Технология/ университети; Эрон олий таълимнинг халқаро уфқлари билан флагмани
Эрон олий таълим рамзи бўлган Шариф технология унверситети бугунги кунда трансчегаравий илмий ва тадқиқот ҳамкорлигини кенгайтириш орқали глобал мавқега эга бўлди.
1965 йилда Теҳронда ташкил этилган Саънати Шариф /Технология/ университети бугунги кунда Эрондаги энг нуфузли техник ва муҳандислик университет сифатида танилган. Ярим асрдан ортиқ таълим ва тадқиқот тажрибасига эга ушбу университет нафақат миллий миқёсда, балка жаҳон майдонида ҳам алҳида ўрин тутади. Университетнинг Халқаро алоқалар бўлими бу лавозимда муҳим рол ўйнайди ва Санъати Шарифни Эрон ва илм олами ўртасидаги кўприкка айлантирди.
Сўнгги расмий маълуомтларга биноан, Санъати Шариф университетида турли мамлакатларда 3 дан 4 гача халқаро талаба бор. Бу талабалр асосан минтақа мамлакатларидан /Афғонистон, Ироқ, Сурия, Ливан каби/ ҳамда баъзи Осиё ва Европа давлатларидан.
Санъати Шариф технология университетининг Халқаро алоқалар бўлими халқаро талабаларни ёллаш, қабул қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун жавобгардир. Санъати шариф тўғридан-тўғри қабул қилишдан ташқари, стипендиялар, талабалар алмашинув дастурлари ва хорижий университетлар билан қўшма ҳамкорлик орқали халқаро талабаларни ҳам жалб қилади. Университетда асосий таълим тили форс тилидадир, ҳамда чет эллик талабалар учун форс тили курслари таклиф этилади.
Санъати Шариф университети QS ва Times каби халқаро рейтингларда фаол иштирок этиб, минтақадаги етакчи университетлардан бири сифатида ўз мавқеини мустаҳкамлади. Бу университет илмий дипломатияга урғу бериб, Эроннинг глобал илм-фан ва технологияга ишлаб чиқаришдаги ролини оширишга интилади. Аввалроқ, Санъати Шариф технолгияя университетининг ўша пайтдаги президенти Расул Жалилий ИРНА ахборот агентлиги билан суҳбатида, деганди: нуфузли халқаро рейтингларга асосланиб, Саъати Шариф университети Эроннинг энг яхши техник университи ва Осиё ва жаҳоннинг етакчи университетларидан бири бўлиб, мамлакат муаммоларини ҳал қилиш мақсадида турли соҳаларга оид саноат лойиҳаларини амалга оширишга раҳбарлик қилади. Бугунги кунда Санъати Шариф технологик университети нафақат Эрон олий таълими тимсоли, , балки Эроннинг дунё билан илмий ва маданий алоқлари марказидир. Эрон ва халқаро элита илм-фан ва технолоигя учун ёрқин келажак яратиш учун биргаликда ишлайди.