Сурия иккинчи Ливияга айланадими?
-
Сурия иккинчи Ливияга айланадими?
Башор Асаддан кейин Сурия, минтақавий масалалар бўйича айрим таҳлилчиларга кўра ҳатто мамлакат учун Ливияга ўхшаш тақдирга олиб келиши мумкин бўлган инқироз даврига кирган.
10 йилдан кўпроқ вақтдан бери ҳалокатли уруш давом этаётган Сурия 2024-йил декабрида Башор Асад ҳокимиятдан ағдарилганидан сўнг ўтиш даври ва юқори хавф босқичга кирди. ИРНА ахборот агентлигига таяниб Порс тудей сайтининг хабар қилишича, “"Ҳайъат таҳрир Аш-Шом"нинг собиқ раиси Абумуҳаммад Аж-Жулоний ҳозир Сурия ҳукмрони сифатида марказлашган ва барқарор ҳукумат тузишга ҳаракат қилмоқда. Бироқ хавфсизликдаги беқарорлик белгилари, қабилалар ўртасида рақобат ва чет эл аралашуви Сурия нуқтаи назарини Муаммар Қаддафийдан кейинги Ливияга ўхшаш сенариясига яқинлаштирмоқда.
2011-йилда Муаммар Қаддафий қулаганидан сўнг Ливия икки рақиб ҳукуматга бўлиниб кетди ва фуқаролар урушлари, нефт ресурслари бўйича можаролар ва хорижий кучларнинг таъсиридан азоб чекишга давом этмоқда. Бу давлат энди Сурия учун огоҳлантирувчи моделга айланди. Ливиянинг Ал-Ахбор газетаси ўз ҳисоботида, Жулоний ҳукумат хавфсизлик тузилмаси самарадорлигига жиддий шубҳа уйғотган Суриядаги бир қатор хавфсизлик муаммоларини санаб ўтди. Идлибдаги Таҳрир-аш -Шом штаб квартираси моделидан илҳомланган бу тузилма уруш пайтида ва Башор Асад қулашидан олдин ишлаган кўринади. Бу гуруҳ ўнлаб қуролли гуруҳларни биршаштира олгач, Ибдлибни назорат остига олди ва Сурия шимолида зарба берувчи кучга айланди.
Аммо фаол уруш жабҳалари мавжуд бўлмаган ҳозирги вазиятда бу модел муммоларига дуч келди. Бугунги кунда қуролли гуруҳлар иқтисодий лойиҳалардан тортиб контрабанда йўллари назорат қилишгача бўлган молиявий манбалар учун бир-бири билан рақобатлашмоқда ва уларнинг иттифоқлари заифлашган. Вашингтоннинг курд муаммоси бўйича диалогни талаб қилишди. Исроил режимининг Сувайдодаги друзларни қўллаб-қувватлаши ва кенг тарқалган уруш таҳдидининг йўқлиги Жулоний хавфсизлик моделини самарасиз кўрсатган.
Германиянинг Deutsche Welle нашри ҳам БМТнинг махсус вакили Геир Петерсоннинг "Суриянинг Ливияга айланиш хавфи бор" сралавҳали ҳисоботида Суриянинг " пичоқ ёқасида" эканлиги ҳақида огоҳланирганини келтирган. Петерсоннинг таъкидлашича, Жулоний авторитар ва ёпиқ режим яратмаслик учун ўз йўналишини тўғрилаши керак. Унинг огоҳлангтиришича. муваққат ҳукумат , курдлар ва друзлар ўртасида ишонч йўқлиги мамлакатни яна ички можарога олиб келиши мумкин.