Нега Эрон нефт санкциялари мувафақиятсизликка учради?
https://parstoday.ir/uz/news/iran-i98242-Нега_Эрон_нефт_санкциялари_мувафақиятсизликка_учради
Танкерларни кузитиш халқаро муассасаси ўзининг янги ҳисоботида Эроннинг хом нефт экспорти сўнги етти йил ичида энг юқори даражага етди, деб эълон қилди.
(last modified 2025-11-10T08:59:12+00:00 )
ноябр 10, 2025 13:58 Asia/Tashkent
  • Нега Эрон нефт санкциялари мувафақиятсизликка учради?
    Нега Эрон нефт санкциялари мувафақиятсизликка учради?

Танкерларни кузитиш халқаро муассасаси ўзининг янги ҳисоботида Эроннинг хом нефт экспорти сўнги етти йил ичида энг юқори даражага етди, деб эълон қилди.

"Tankertrackers" халқаро танкер кузатув ташкилоти ўз ҳисоботида Эроннинг хом нефт экспорти 2025-йил сентябрида кунига тахминан 2 миллион баррелга етди.Бу сўнгги 7 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир, деб маълум қилди. Бу халқаро ташкилот Х тармоғидаги хабарида ҳам "2025-йил сентябрида Эрон нефт экспорти 2018-йил ўрталаридан бери кузатилмаган даражага етди, деб ёзди.

Эрон нефт экспортининг ошгани ҳақида статистик маълумотлар  2025-йил сентябрида  БМТ Хавфсизлик Кенгашининг шафқатсиз ва ноқонуний санкциялари Эронга қарши фаоллаштирилган бир пайтда эълон қилинган. АҚШ ва унинг Европадаги иттифоқчилари БМТ санкцияларнини қайтарилиши Эроннинг Хитой каби бозорларига нефт экспортига таъсир қилишини кутишганди. Аммо янги маълумотлар, шунингдек, эронлик экспертлар ва расмийларининг баҳолашишлари бу санкциялар Эрон нефт экспортига ҳеч қандай таъсир кўрсатмаганини тасдиқлайди.  Эроннинг нефт санкциялари сўнгги йилларда ҳар доим муваффақиятсиз бўлди, чунки Эрон турли усуллар, жумладан, мустақил давлатлар билан ҳамкорлик, дипломатик, ва техник воситаларни қўллаш орқали нефт экспорти учун муқобил йўллар яратиш ва Хитой каби йирик харидор бозорларини сақлаб қолишига муваффақ бўлди. Хитой, Ҳиндистон ва бошқа баъзи давлатлар ҳам АҚШнинг бир томонлама сакнцияларини тан олмайди ва Эрондан нефт импорт қилишга давом этмоқда.

Жаҳон энергетика бозори Эрон нефтига муҳтож, чунки санкцияларга қарамай, Эрон жаҳон энергетика бозорига хом нефт етказиб беришда асосий ўйинчи бўлиб қолмоқда.Эроннинг 2025-йил сентябр ойида кунига 2 миллион баррел нефт экспорти бу позицияни акс эттиради. Эронга қарши нефт санкциялари 2025-йилда барбод бўлди,  чунки Эрон техник, дипломатик ва операцион воситалардан фойдаланган ҳолда ўз экспортини сақлаб қолиш ва ҳатто оширишга муваффақ бўлди. Бу муваффақият Эроннинг иқтисодий қудрати стратегик разветкаси ва глобал энергия бозоридаги гесосиёсий мавқеини намойиш этади. Мувафақиятли ташқи сиёсати, турли давлатларнинг Эрондан нефт сотиб олишини хуш кўриши ҳамда АҚШ ва Ғарб томонидан бир томонлама сакнцияларни четлаб ўтиш бўйича самарали тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, Эрон жаҳон энергетика бозорида ўз ўрнини мувафақитяли ўрнатди.